UZ

Сўнгги янгиликлар

23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  3 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  5 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  21 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" Янгиликлар

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"

Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси бош мураббийи Саад Ал Шеҳри Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Учрашув биз кутгандек қийин руҳда ўтди ва икки жамоанинг ҳам майдон марказини назорат қилишга уринишига гувоҳ бўлдик. Биз кучли ва тактик жиҳатдан уюшқоқ жамоага қарши ўйнадик. Беллашув тенг курашлар остида ўтди, аммо Ўзбекистон вазиятлардан унумли фойдалана олди. Иккинчи бўлимда имкониятлар юзага келтириб, ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик, аммо гол ура олмадик.

Баъзи вазиятларда хотиржамроқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Мен мағлубиятда футболчиларни айблай олмайман, чунки Ўзбекистон турнир фаворитларидан бири эди.

Яҳёнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди. Уларнинг бу усули ҳимоячиларимизни чекинишга ва бир чизиқда туриб, рақибни ўтказиб юбормаслик учун шиддатлироқ ўйин намойиш этишга мажбур қилди.

Биз турнирнинг ушбу босқичидан енгиб ўтишни ҳамда ярим финал ва Париждаги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритишни интиқлик билан кутаётган эдик, аммо биз қийин рақибга дуч келдик. Мағлубият учун саудиялик мухлислардан узр сўраймиз. Бу ўйинни хурсанд ҳолда тарк этмадик, лекин ўзимиз учун келажак авлодни кашф этдик. Мағлубият ўтмишда қолди, эндиликда Саудия футболига хизмат қиладиган ёш авлодни шакллантиришга эътибор қаратамиз", — деди Ал Шеҳри.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика