UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  5 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  29 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  6 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  55 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Сардор Раҳмонов: "Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун "Нефтчи"га ўтдим Янгиликлар

Сардор Раҳмонов: "Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун "Нефтчи"га ўтдим

Ҳуқуқий жиҳатдан "Локомотив"га тегишли бўлган Сардор Раҳмонов жорий йил Нефтчида ижарада ўйнайдиган бўлди.
Шу муносабат билан ундан сайтимиз учун интервью олдик.

- Сардор, сизни "Нефтчи" йиғинида иштирок этаётганингиздан хабаримиз бор. Афтидан бу йил Фарғонада ўйнайдиган кўринасиз. Шундайми?
- Ҳа, бу борада барча масалага ойдинлик киритиб олдик. Шунинг учун энди бир йил "Нефтчи"да ижара асосида ўйнайман.

- "Локомотив" бу йил чемпионлик учун курашишни ўз олдига мақсад қилиб қўймоқда. Лекин шунга қарамай, жамоангизни ўзгартиришга қарор қилдингиз. Бу кўпроқ клубда юзага келган рақобат билан боғлиқми?

- Жорий мавсум кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истадим. Шунинг учун "Локомотив" раҳбарияти кетишимга қаршилик қилмади. Умид қиламанки бу йил "Нефтчи"да мен учун ҳаммаси яхши кечади.

- Лекин "Нефтчи"да ҳам тенг кучли ҳимоячилар ҳар бир чизиққа иккитадан тўғри келмоқда. Демоқчимизки, бу ерда ҳам доимий равишда ўйнаш осон бўлмайди. Фикримизга қўшиласизми?
- Ҳа, буни биламан. Лекин мураббий тайёр ўйинчини ўйнатади. Шу боис мен ўз устимда тинимсиз равишда ишлаб, асосий таркибга муносиб эканлигимни исботламоқчиман ва шу орқали жамоамнинг ҳар бир баҳсида майдонга тушиб, унинг ютуқларига ҳисса қўшишни истайман.

- Фарғона жамоасига келишингиз бош мураббий билан боғлиқ бўлса керак?
- Ҳа, бу ерга мени Мурод ака Исмоилов таклиф қилди. Шунингдек у кишига яқиндан ёрдам беришни бошлаган Алексей Евстафеев ҳам янги жамоасига мени чорлади.

- Янги жамоангиз сафида Ҳоким Кубоги-2014 турниридан ўрин олган битта ўйинда ҳам иштирок этишга улгурдингиз. Дастлабки таассуротлар қандай?
- Нефтчида мени илиқ кутиб олишди. Ҳаммаси қониқарли даражада. Муҳит ҳам яхши. Ўйинга келсак, ҳозирдан бир нима дейишим қийин. Насиб қилса 15 февраль куни Туркияга жўнаб кетамиз. Айнан ушбу хориж йиғини мобайнида тўлиқ мослашиб олсам керак.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика