UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. "Қайрат"га кимлар келади?  0 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  2 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  41 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  5 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  3 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0

Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти" Янгиликлар

Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"

"Машъал" жамоаси Суперлиганинг 8-турида меҳмонда "Бухоро"дан устун келди.

Мазкур учрашувда сўнгги дақиқаларда Сардор Абдураимов ва Ҳумоюн Муртозаевнинг ҳаракатлари якунда ғалабага етаклади. Олдинда жамоани "Қизилқум"га қарши учрашув кутиб турибди. Бу борада муборакликлар сардори Сардор Абдураимовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Худога шукурки, бу баҳсда ғалаба қозондик. Ўйинга келадиган бўлсак, икки жамоа учун ҳам натижа керакли эди. Шу боис бу учрашувга пухта тайёргарлик кўрдик. Ғалаба осонликча қўлга киритилмади. "Бухоро" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик, улар кўпроқ стандарт вазиятларга урғу бериши маълум эди. Асосий режамиз тўпни назорат қилишга қаратилганди. Буни қанчалик уддалай олдик билмайман. Якунда биз истаган натижа бўлди. 

Жамоамиз Суперлигага анча мослашиб олди. Биласиз, таркибимизда Суперлигада дебют қилаётган футболчилар бор. Улар ўзларидан ёмон таассурот қолдиришмаяпти. Бир сўз билан айтганда жамоамиз анча шаклланиб бормоқда. Ҳар бир беллашув бизга дарс бўляпти.

Суперлига ажойиб ўтмоқда. Ҳеч қайси жамоага осон бўлаётгани йўқ. Мен учун "Пахтакор"нинг натижалари кутилмагандек. "Динамо" кутилганидан яхшироқ натижа қўлга киритяпти. Улар кўрсатаётган футбол ҳам анча мазмунли кўринишга эга. Бундан ташқари ОКМК жамоасининг ўйинларини алоҳида эътироф этиш керак",- дейди Сардор Абдураимов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика