UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  0 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  3 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  8 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  28 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  11 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  97 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  13 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   18

Рустам Ашурматов: "Терма жамоадан чақирувни анчадан буён кутаётган эдим" Янгиликлар

Рустам Ашурматов: "Терма жамоадан чақирувни анчадан буён кутаётган эдим"

Жанубий Кореянинг "Гвангжу" клубида фаолият олиб бораётган Рустам Ашурматов Ўзбекистон терма жамоанинг октябрь ойидаги йиғинига чақирилди.

Корея биринчи лигасида биринчи мавсумни муваффақиятли тарзда ўтказаётган ҳимоячи билан Тошкентга келишидан аввал суҳбатлашдик.

- Узоқ танаффусдан сўнг яна миллий терма жамоадан чақирув олдингиз. Бу хабарни эшитганда нималарни ҳис қилдингиз?

- Миллий термага чақирилишимни тўғриси анчадан бери кутаётгандим, сабаби охирги пайт терма жамоадан анча узоқлашиб қолгандим. Бу чақирув мен учун олдинга қўйилган янги қадам бўлади деб ўйлайман. Ичимдаги ҳиссиётларни сўз билан таърифлаш қийин, лекин мураббийларнинг эътиборига тушганимдан жуда ҳам хурсандман. Худо хоҳласа уларнинг ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.

- Олдинда ЖЧ-2022 саралаши доирасида Яман ва Сингапур билан ўйинлар кутиб турибди. Бу баҳслардан нима кутаяпсиз?

- Албатта жамоа фақат ғалаба учун майдонга чиқади ва ғалаба бўлиши учун ҳам мураббийлар штаби ўзгартирилди деб ўйлайман. Мени ўйинлардан нима кутишим эмас, нима қила олишим кўпроқ қизиқтиради. Терма жамоага ким чақирилса ҳам бор кучимиз билан ўйнашимиз шарт ва бунга мажбурмиз. Сабаби мамлакат бош жамоасида ўйнаш ҳаммага ҳам насиб этавермайди.



- Вадим Абрамов бош мураббий бўлганига қандай муносабатдасиз?

- Албатта ижобий. Лекин мураббий алмашиши бу оддий хол. Сабаби натижа бўлмаганда албатта биринчи мураббийдан сўралади. Шунинг учун Эктор Купернинг ўрнига Вадим Карленович тайинланди деб ҳисоблайман. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам қўлимиздан келган ишни қиламиз, хато қилишга умуман ҳаққимиз йўқ. Халқимиз узоқ йиллардан бери Жаҳон чемпионатини кутади, 2022 йил Қатардаги мундиалга йўлланма олиш учун барчамиз ҳаракат қиламиз.

- Сиз ўйнаётган "Гвангжу" клуби Жанубий Корея биринчи лигасида пешқадамлик қилмоқда. Олий лигага чиқиш клуб учун қанчалик катта муваффақият бўлади?

- Тўғри айтдингиз, жамоамиз ҳозирда чемпионатда 1-ўринда бормоқда. Ниятимиз К1-лигага чиқиш. Бу биз учун жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Клуб раҳбарияти, мураббийлар ва биз футболчилар бир ёқадан бош чиқарган ҳолда ишлаяпмиз. Жамоамиз жуда ҳам аҳил, нимадир бўлиб юқори лигага чиқа олмасак бу биз учун ҳақиқий фожиага айланади.

- Кореядаги ўйнаётганингизда деярли бир йил бўлди. Бу мавсум сиз учун қандай ўтмоқда?

- Мен учун жуда ҳам яхши ўтмоқда деб бемалол айта оламан. Чунки клубимизнинг асосий ўйинчиларидан бирига айлана олдим ва ғалабаларга муносиб ҳисса қўшяпман. Насиб бўлса шу руҳда давом этишим керак.



- Жанубий Кореяда сизга нима етишмаяпти?

- Нимадир етишмаяпти деб айтолмайман, лекин оилам ёнимда бўлганда яҳшироқ бўларди. Онамни, акамни ва синглимни жуда ҳам соғинаяпман.

- Клубдаги футболчилар билан қандай тилда гаплашаяпсиз?

- Жамоадошларим билан инглиз тилида гаплашаман. Тўғри кореялик футболчилар инглиз тилини унча яхши билишмайди, лекин амаллаб тил топишаяпмиз, шу қаторда ўзим ҳам ҳам корейс тилидан баъзи сўзлани ўрганиб олганман. Фаолиятимни юқори савияда давом эттириш учун қўлдан келганича ҳаракат қиляпман.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика