UZ

Сўнгги янгиликлар

13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  1 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  13

Руслан Аҳмедов: "Ўйинда устунлик қилганимизга қарамасдан, қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юбордик" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Ўйинда устунлик қилганимизга қарамасдан, қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юбордик"

Про лиганинг 7-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Арал" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин оғир бўлди. Ўйинни назорат қилдик дея оламан. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Ўзимнинг жамоам ўйини ҳам ёмон эмас. Курашувчанлик бўйича чемпионатда энг кучлилардан биримиз деб ўйлайман. Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Кўп вазиятлар яратдик, стандарт вазиятдан дарвоза тўсинини пойладик. "Арал" эса битта имкониятдан фойдаланиб кетди.

- "Арал" жамоаси тобора "Хоразм" учун ноқулай рақиб бўлиб бормоқда. Бугунги учрашувда "Хоразм" тўлиқ устунлик қилди, аммо нега бугун жамоангиз мағлубиятга учради?

- Бундай ўйинлар бўлиб туради. "Арал"ни биз учун ноқулай рақиб деб айта оламан. Қандай ўйин бўлганини ўзингиз кўрдингиз. Вазиятлар яратиш қийин бўлди ва асосан вертикал футболга таянган ўйин бўлди. "Арал" вазиятидан фойдаланди ва гол урди. Аламли мағлубият бўлди.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика