UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Рўзиқул Бердиев: "Гуруҳдан қайси жамоа чиқиши масаласини ҳал қилиш "Навбаҳор"нинг қўлида" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Гуруҳдан қайси жамоа чиқиши масаласини ҳал қилиш "Навбаҳор"нинг қўлида"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Динамо" - "Насаф" (3:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- "Динамо" ва "Насаф" тўқнашувлари ҳар доим шунақа қизиқарли ўтса керак. Бугун очиқ футбол кўрдик, вазиятлар кўп бўлди. Бу кубок учрашувларининг энг очиқ ўйини десак ҳам бўлади. 

Биринчи голимиздан сўнг Ислом Кенжабоевда бўлган вазиятларни голга айлантира олганимизда вазият бошқача бўларди. "Динамо" биздаги камчиликларни аниқ топа олди. Ҳимоядаги йўқотишлар ва дарвозабонда ўйин амалиёти камлигидан унумли фойдаланишди.

- Гуруҳдаги вазият ҳақида муносабатингиз?

- Ҳозир гуруҳда қайси жамоанинг кейинги босқичга чиқиши масаласини ҳал қилиш "Навбаҳор"нинг қўлида. Улар қайси жамоани чиқишини истаса, шундай ҳал қилиши мумкин. Биз Вадим Абрамов жамоасини билардик, улар ҳужумкор ва очиқ футбол намойиш этишади. Самарқанддаги ўйинда ҳам шундай бўлганди. Бугун осон голлар ўтказиб юбордик.



Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика