UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  0 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  2 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  5 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  88 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2

Рўзиқул Бердиев: "Энг яхши мураббий номинациясида биринчи бўлишимни кутмагандим" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Энг яхши мураббий номинациясида биринчи бўлишимни кутмагандим"

Куни кеча ЎФФнинг йил якунларига бағишлаб ўтказилган маросимда "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев 2013 йил Ўзбекистоннинг "Энг яхши мураббийи" деб топилди.
Шу муносабат билан Бердиевни суҳбатга тортдик.

- Аввало бу каби тақдирлаш маросимларида биринчи бор иштирок этишим эканлигини айтиб ўтмоқчиман. Очиғи йилнинг Энг яхши мураббийи номинациясида биринчи бўлишимни кутмагандим. Чунки ўзингизга яхши маълумки, юртимизда бундай совринларга муносиб бўлган маҳоратли мураббийлар бор. Залда менинг исм-шарифимни айтишганида оз миқдорда  ҳаяжонланиш ҳам бўлди.

- Албатта бу борада менга овоз берган барча ОАВ ходимларига миннатдорчилик билдираман. Шунингдек футболимиз раҳбарларига ҳам ташаккур деб қоламан.

- Биласизми ушбу ютуқ нафақат меники, балки бутун "Насаф" жамоаси аъзолариники ҳамдир. Сабаби бунга клубимиз аъзоларининг  ҳам меҳнатлари орқали эришганман. Футбол жамоавий ўйин бўлгани учун ҳам "Насаф" аъзоларининг  ҳиссаси бор деб биламан.

- Ўзимга билдирилган ишончи келгуси мавсумларда ҳам оқлашга ҳаракат қиламан.

 Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика