UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  0 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  2 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  1 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   25 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  4 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  61 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  7 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  5 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  9 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  11

Рой Кин: "Букайо Сака "Реал"да ҳам ўйнай оларди" Янгиликлар

Рой Кин: "Букайо Сака "Реал"да ҳам ўйнай оларди"

Сака якшанба куни "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда ажойиб ўйин кўрсатди.

"Тўпчилар" мамлакат чемпионати доирасида "Манчестер Юнайтед" билан ўйинда устунлик қилди ва якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мавсумдаги 50 очкосини тўплади.

Сака баҳснинг иккинчи таймида узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан кейин бир неча дақиқалар ўтиб "қизил иблислар" ҳимоячиси Лисандро Мартинес ҳисобдаги фарқни яна тенглаштирди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Эдди Нкетиа "Эмирейтс" эгаларининг ғалабасини таъминлайдиган тўпни киритди.

Букайо Сака ушбу мавсумда яхши ўйини билан ажралиб турибди. Унинг Лондон клуби билан 2024 йилгача амал қиладиган шартномаси бор. Сака жамоанинг Премьер-лигадаги рақиблари "Манчестер Сити" ёки "Ливерпул"га ўтиши мумкинлиги айтилган эди.

"Sky Sports" эксперти ва "Юнайтед" собиқ сардори Рой Киннинг фикрича, Букайо Сака Европанинг исталган топ-клубида, шу жумладан, "Реал"да ҳам ўйнаши мумкин:

"Сака ёш бўлса-да, жуда катта тажрибага эга. 

У аллақачон Англия Кубоги совринини қўлга киритган. 

Букайо Англия термасида пенальтидан унумли фойдалана олмагани учун катта умидсизликк тушди (Европа Чемпионати финалида). Бунинг учун у жуда кўп танқидларга учради, бироқ у яна қайтишни уддалади.

Менга унинг ҳамма хислатлари ёқади. Ўйлашимча, у Европанинг исталган йирик клубларига бориб ўйнаб кета олиши мумкин. Мен бундай клублар қаторига "Реал"ни ҳам қўшган бўлардим. Менимча, у шу даражада яхши ўйнайдиган фантастик ўйинчи. Қандай истеъдод-а! Мен унинг ўйинларини томоша қилишни яхши кўраман", – деди Рой Кин.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика