UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  2 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  5 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  9 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1

"Рома" матбуот хизмати "Удинезе" билан ўйинда тоби қочган футболчисининг ҳоли ҳақида маълумот берди Янгиликлар

"Рома" матбуот хизмати "Удинезе" билан ўйинда тоби қочган футболчисининг ҳоли ҳақида маълумот берди

Рим клуби матбуот хизмати "Удинезе" билан Италия чемпионати 32-тур учрашувида ўзини ёмон ҳис қилган ҳимоячи Эван Н'Диканинг саломатлиги хусусида хабар чоп этди.

"Жамоа Н'Дикани кўргани касалхонага борди. Эван ўзини яхши ҳис қилмоқда ва кайфияти яхши. У шифокорлар назорати остидаги кейинги текширувлар учун шифохонада қолади", – дейилади клуб хабарида.

Кеча "Рома" ҳимоячиси Эван Н'Дика ўйин вақтида ўзини ёмон ҳис қилиб, йиқилиб тушди, аммо у шерикларига кўкрак қафасидаги оғриқ ҳақида хабар беришга улгурди. Бу ҳолат 32-тур доирасидаги баҳс 1:1 ҳисобида якунланишига 18 дақиқа қолганида содир бўлди. 

Воқеадан кейин жамоалар ва ҳакам ўйинни бошқа сафар тугатиб қўйишга келишиб олишди. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика