UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  0 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  6 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   5 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  7 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  36 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30

"Реал" Хоселуни "Эспаньол"дан харид қилиб, дарҳол сотади Янгиликлар

"Реал" Хоселуни "Эспаньол"дан харид қилиб, дарҳол сотади

Мадриднинг “Реал” клуби Қатар чемпионатига йўл олиши олдидан Хоселу “Эспаньол”дан сотиб олади.

"Реал"да ижара асосида ўйнаётган Хоселу Қатар чемпионатидан "Ал Гарафа"га ўтишга яқин экани аввалроқ хабар қилинганди.

Манбанинг хабарига кўра, "Реал Мадрид" форвардни Қатар клубига ўтишини осонлаштириш учун уни сотиб олиш вариантини фаоллаштиради. "Эспаньол" Хоселу учун 1,5 миллион евро олади.

Маълум қилинишича, Хоселу "Ал Гарафа"да мавсумига 8 миллион евро маош олади, бу унинг "Реал"даги маошидан анча кўп.

Ўтган мавсумда испаниялик футболчи "Реал" сафида 49 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди, шунингдек, клуб билан Суперкубоги ва Испания чемпионати ҳамда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика