UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  5 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  29 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  6 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  55 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Равшан Ҳайдаров: "Бугун турли тактик схемаларни амалда қўллаб кўрдик" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Бугун турли тактик схемаларни амалда қўллаб кўрдик"

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси бугун "Навбаҳор" билан синов-назорат баҳсини ўтказди.
Ўйинда наманганликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаровнинг фикрларини билишга қизиқдик.

- Бу каби синов-назорат ўйинларида натижа у қадар муҳим аҳамият касб этмайди. Асосийси қўл остимиздаги футболчиларнинг имкониятини кўздан кечириш эди. Шу боис бугун биз турли тактик схемаларни амалда қўллаб кўрдик. Таркибимиз ҳам аралаш бўлди. Учрашувдан ўзимизга керакли хулосаларни чиқариб олдик", - дейди Равшан Акмалович.

- Бугун жароҳати борлиги туфайли Шаҳбоз Эркинов майдонга туша олмади. Сафимизни эса энг сўнггилардан Ильдар Магдеев тарк этди. Бугунги учрашувдан сўнг Феруз Бобоқуловга ҳам жавоб бердик.

- Асосий таркиб ўзагини деярли аниқлаб олдик. Шу боис энди жиддий ҳаридлар амалга оширилмайди. Ёшлар жамоаси таркибидан ўзини кўрсатган бир талай ёшларни асосий таркибга жалб этишни ва захирамизни айнан мазкур ўйинчилар билан янада кучайтиришни ўйлаб турибмиз.

- Бугун дарвозани Мельничук билан Михайлов бир таймдан қўриқлагани сабабли иқтидорли Асилбек Омонов захирада қолди. Лекин бу посбондан ҳам умидимиз катта  дея ўз фикрини якунлади "Динамо" бош мураббийи.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика