UZ

Сўнгги янгиликлар

16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:06"Хоразм" — "Қўқон-1912". Асосий таркиблар маълум  1 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  28 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  8 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  34 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  12 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0

Равшан Эрматов: "Терма жамоа Катанецники эмас, халқники" Янгиликлар

Равшан Эрматов: "Терма жамоа Катанецники эмас, халқники"

Бугун Миллий Олимпия қўмитасида ЎФА раҳбарияти ва Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.




Анжуманни ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов очиб берди:

— Ассалому алайкум, азиз дўстлар. Авваламбор, катта мусобақа олдида турибмиз. Бутун халқимизнинг орзуси бўлган Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишни ният қилмоқдамиз.

Бу йўлда улкан ҳаракатлар амалга оширилди. Бу борада профессионал ёндашувга қўл урилиб, “Олимпик” клуби ташкил этилди. Ўтган 3 йил давомида Тимур Кападзе бошчилигидаги мураббийлар қўл остида ёш футболчиларга ишонч билдирилди. Машғулотлар замонавий футбол имкониятлари асосида таҳлил қилиб борилди. Ёшларимиз халқаро мусобақаларда етарлича тажриба тўплади.

Ёшларга ишонч берилса, қандай натижаларга эришиш мумкинлигини ўтган мусобақаларда кўрдик.





Тимур Кападзе:


— Ўтган уч йил давомида анча ўсишга эришдик, иккита йирик мусобақада иштирок этдик. Ушбу турнирларда ҳам, ўйлайманки, муносиб иштирок этдик. Эндиликда бизни муҳим мусобақа кутиб турибди. Умид қиламанки, Қатардаги мусобақада ҳаммамизнинг орзуларимиз ушалиб, Париж Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиш насиб қилсин.


Равшан Эрматов легионер футболчилар ҳақида:


— Футболда майда масалалар бўлмайди. Футболчиларимиз катта клубларда тўп сурмоқда. Улар клубларининг асосий футболчисига айланган ва бу биз учун қувонарли, албатта.

Бироқ бу турнир биз учун ҳам жуда муҳим. Футболчилар учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Чунки футболчи фаолияти давомида йиғинларга жалб этилиши мумкин, лекин Олимпиада каби нуфузли турнирда иштирок этиш, ўйлашимча, бир бор насиб этади холос.

Шу сабабли айни пайтда клублар билан ҳар куни алоқада бўлиб, музокаралар ўтказмоқдамиз. Ҳозирда 2 нафар футболчимиз бўйича келишувга эришдик, 3 нафар футболчимиз бўйича музокаралар давом этмоқда.

Футбол агентларига нима керак? Пул, албатта пул. Уларга терма жамоа қизиқми? Йўқ. Уларга клубнинг натижалари қизиқми? Йўқ.




Тимур Кападзе "Олимпик" клубидаги тартиб-интизом ҳақида:


— Бизда бу борада муаммолар йўқ. Тўғри йигитлар ёш. Баъзи вазиятлар, карточкалар билан боғлиқ ҳолатлар ҳам бор. Бироқ биз бу устида доимий ишлаб боряпмиз.

Тайёргарлик ҳақида
— Бизда ҳар бир футболчи таркибга муносиб. Биз бир футболчига ишониб қолмаймиз. Бу футбол. Ким 23 талик якуний рўйхатга кирса, ўша тайёр бўлади. Бироқ легионарларимиз билан биз янада кучлироқмиз. Чунки улар Миллий терма жамоамизда ҳам асосий таркиб футболчилари ҳисобланади.

Қатарга қарши ўйин фойдали бўлди. Гуруҳ босқичида ҳам осон ўйин йўқ. Рақибларимиз ҳам ўсган. Насиб бўлса, гуруҳдан албатта чиқамиз.





Равшан Эрматов:


— Афсуски, ушбу турнир ФИФА кунларида ўтказилмаяпти. Ҳар бир клуб ўз чемпионати, ўз ўйинлари ҳақида ўйлайди. Биз ҳам буни тушунган ҳолда, уларни ҳурмат қилишимиз керак.

Бироқ таъкидлаганимиздек, биз клублар билан музокараларни давом эттиряпмиз ва уларга тушунтиришга ҳаракат қиляпмиз.


Тимур Кападзе:

Ўйинлар режаси, дарвозабонлар ҳақида
— Ўз услубимиз, режамиз бор. Лекин бу рақибга қараб ҳам ўзгариб боради, албатта. Осиё ўйинларида ҳам рақибларимизга қараб режа бўйича ишладик.

Дарвозабонлар масаласида кимга кўпроқ ишонч бериш борасида ҳали аниқ қарорга келмадик. Ҳали ҳам ишлаяпмиз. Ким тайёр бўлса, ўзини яхши ҳис қилса, ўша ўйнайди.

Интизом ҳақида келадиган бўлсак, йигитлар бу турнирнинг даражасини тушуниб турибди. Умид қиламиз, бу борада муаммо бўлмайди.

Биз доим пенальтилар сериясига тайёрланамиз ва рақибларни ҳам ўрганамиз.

Витаминизация
— Витаминизация борасида муаммо йўқ. Тикланиш жараёнига ҳам жиддий қараяпмиз. Терма жамоалар бу масалага алоҳида эътибор қаратишади.

Париж Олимпиадасига 3 нафар ёши катта футболчиларни жалб этиш
— Миллий жамоада ҳам кучли футболчилар етарлича. Бу режамизда бор, кенгайтирилган таркибда уларни ҳам жалб қиламиз. Аввало, Олимпиада йўлланмасини ҳал қилайлик, бу борада ҳам ўйлаб кўрамиз.




Равшан Эрматов:


— Олимпия терма жамоасида бугун рақобат бор. Бу борада “Олимпик” лойиҳасининг хизмат катта.

Биз яна бир лойиҳага қўл урганимизни, биласиз. Кейинги 2028 йилги Олимпиадага тайёргарлик кўриш мақсадида “Олимпик MobiUz” клубини ташкил этдик.

Барча терма жамоаларимизда ёндашув бир хил. Ҳаммаси ривожланиб бормоқда, сабаби, футболчи етказиб бериш тизимини йўлга қўйишни мақсад қилганмиз. Фармакология, витаминизация борасида ҳам алоҳида мутахассислар ишлаяпти.

Матбуот анжуманлари бўйича
— ЎФА қошида 19 та терма жамоа бор ва ҳар бирига бир хил эътибордамиз. Сречко Катанец ҳам мусобақалардан олдин ва кейин матбуот анжуманида иштирок этиши керак. Бу унинг шартномасида ҳам белгилаб қўйилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Катанецники эмас, халқники. Халқ савол беришга ва жавоб беришга ҳақли.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика