UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  3 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  16 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2

Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси! Янгиликлар

Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси!

"Андижон" клуби қишки селекция ишларини давом эттирмоқда.

Ўзбек футболида ўз номига ва ўрнига эга бўлган 35 ёшли тажрибали футболчи Олег Зотеев "Андижон" билан шартнома имзолади ва у энди расман "бургутлар" аъзосига айланди.

2024 йилни "Сўғдиёна"да ўтказган қанот ҳимоячиси Суперлига ва Кубок баҳсларида ҳаммаси бўлиб 30 та учрашувда майдонга тушди. Зотеев ушбу ўйинлар мобайнида 4 та гол урди ва 5 та голли пасни узатди.

Олег фаолияти мобайнида ОКМК, "Бунёдкор", "Локомотив", "Чоннам Драгонс" (Корея Республикаси), "Қизилқум" ва "Сўғдиёна"да тўп тепган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 27 та ўйинда майдонга тушган ва 1 та гол муаллифи бўлган. 

Зотеев шу кунгача Корея Республикаси Кубогини ютган. Ўзбекистон чемпионатида ҳам бир қатор совринларни қўлга киритган. Шунингдек, 2024 йилги Ўзбекистон Суперлигасида йил рамзий терма жамоасидан жой олган.

Аввалроқ унинг янги жамоаси водий клуби бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика