UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  4 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  8 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  57 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  5 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  6 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   14 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  10 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  2 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  13 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5

"Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди Янгиликлар

"Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди

Теглар :  Пахтакор-79
1979 йилнинг 11 август санаси ўзбек футбол жамоатчилиги учун қора ҳарфлар билан ёзиб қўйилган.

1979 йилнинг 11 августи. Тошкент вақти бўйича соат 13дан 35 дақиқа 38 сония ўтган. Шу лаҳзада Тошкент-Гурьев-Донецк-Минск рейсида парвоз қилаётган ТУ-134 самолёти Челябинск-Кишинёв рейсини бажараётган шу русумдаги бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди. Фожиа ердан 8400 метр баландликда юз берди ва икки самолёт бортида бўлган 178 киши ҳалок бўлди. Улар орасида ўша вақтда ўзбек футболининг фахри ҳисобланган «Пахтакор»нинг 17 нафардан иборат таркиби ҳам бўлган.

Ҳалокат тўғрисида биринчи бўлиб ўша пайт ҳавода бўлган АН-2 самолёти экипажи хабар беради: «Куриловка ҳудудида қулаётган самолёт қисмлари кўзга ташланмоқда. Менимча, бу ТУ-134 парчалари».

Икки лайнернинг 8400 метр баландликдаги тўнашуви натижасида 178 нафар инсон ҳалок бўлди.

Ушбу ҳалокатдан жуда кўпчилик ўзини йўқотиб қўйган. Чунки ўша мавсумда «Пахтакор» ишончли ўйин кўрсатиб, юқори ўринлардан жой эгаллашга ҳақли эканлигини исботлаб келаётганди. Ҳатто, баъзи мутахассислар жамоанинг яқин йиллар ичида Еврокубокларда ўйнаши мумкинлиги тўғрисида тахмин қилаётганди.

Самода ҳалок бўлган ўйинчи ва жамоа аъзоларининг рўйхати мазкур инсонлардан иборат:
Идгай Борисович Тазетдинов  13.01.1933 Мураббий
Владимир Васильевич Чумаков  08.12.1932 Шифокор
Мансур Иномжонович Толибжонов 04.04.1944 Маъмур
Михаил Иванович Ан   19.11.1952 Ярим ҳимоячи
Владимир Иванович Фёдоров  05.01.1956 Ҳужумчи
Олим Масолиевич Аширов   25.01.1955 Ҳимоячи
Равиль Рустамович Агишев   14.03.1959 Ҳимоячи
Константин Александрович Баканов 25.05.1954 Ярим ҳимоячи
Юрий Тимофеевич Загуменних  07.06.1947 Ҳимоячи
Александр Иванович Корчёнов  04.05.1949 Ярим ҳимоячи
Николай Борисович Куликов  25.04.1953 Ҳимоячи
Владимир Васильевич Макаров  09.03.1947 Ярим ҳимоячи
Сергей Константинович Покатилов 20.12.1950 Дарвозабон
Виктор Николаевич Чуркин   25.01.1952 Ҳужумчи
Сирожиддин Аҳмадович Бозоров  10.08.1961 Ҳужумчи
Шуҳрат Мўсинович Эшбўтаев  08.02.1959 Ҳужумчи
Владимир Валиевич Собиров  14.01.1958 Ҳужумчи

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
11 авг 15:09:32
Александр Гейнрих
11 – АВГУСТЬ

Ям- яшил майдон хам сарғайган чоғда,
Узоқда минг қалблар хайратли доғда.
Ўн биринчи августь, булутли осмон,
Унсиз йиғлаганди, эшитган инсон.

Ёз чилласи баланд учса турналар,
Кемтик кўнгиллар дарди, бир тирналар.
Ёдга тушар, Пахтакор даври шу он,
Самода сочилган ўн етти ўғлон.

Номим чиқсин дея Ўзбекистонда,
Ватан учун, жавлон уриб майдонда.
Манзилга етмаган ўн етти ўғлон,
Мухлислар қалбида яшайди хар он.

Эх улар, Европа чемпионлари,
Эх ўзбек футболи истиқболлари.
Ўн гулидан бир гули очилмаган,
Ўзбегимни эркатой ўғлонлари.

+1   
11 авг 10:50:54
Фарход
Мактабда укир эдик уша пайт, мактаб олдида '"'киоск'"' буларди, уша 11 август кунидан бошлаб олдида одамлар тупланарди, газетага , ( уша вакт хозиргидай интернет йук эди да ) шахарда авоза Пахтакор командаси авария булибди деб, лекин расмий ма'лумот йук эди , хамма гамгин, кушнимиз Мирсаид ака радиодан эшитиб шунаканги дооод солиб йиглагани эсимда колган, Аллох хаммаларини жойларини жаннатдан килган булсин, мана канча йиллар утган булсаям ёшу - кари эсдан чикармайди . Хамма вакт калбимизда, юрагимизда Сизлар. Агарда иложи булса ( архивларда сакланаётган булса ,) уша уйинларни спорт каналида куйсаларинг . Рахмат. Дуода булайлик юртдошлар.
   
11 авг 14:06:31
Mahmud Ttww
Пахтакор 1991 йилгача Ўзбекистонни халқини жамоаси эди, кейинчалик ҳамма вилоятлар ўз жамоаларига мухлислик қила бошлашди ва ўз ўзидан улар энди ўз жамоаларини ўша вилоятда яшовчи халқни севимли жамоаларига айланишди. Пахтакор 79 халқимиз қалбида доим эсда қолади, охиратлари обод бўлсин.
   
11 авг 12:27:33
Ўзбек футболининг муҳлиси
BXZ BXZ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
У́ша пайтдаги Пахтакор хар йили ,, Гроза авторитетов" деган совринни оларди бу соврин фахрли уч у́ринни олганлардан энг ку́п очко тортиб олган жамоага бериларди . Пахтакор у́ша 1979-йил жуда хам кучли у́йнаб келвотганди . У́ша йили чемпионликка даъвогар эди жуда бу́лмаганда учликка кириши мумкин эди .Базилевич яхши жамоа ташкил килганди . Худди Артета Пеп Гвардиолани ассисти бу́либ кейин Арсенални у́зи бошкаргандек Базилевич хам Лобоновскийни ассисенти бу́лган Пахтакорга келишидан олдин .Хотирада яхши футболчиларимиз колган . Пахтакор халк жамоаси бу́лган ва бу́либ колади .
Бўлиши мумкин Баҳтиёр ака, ман у Пахтакорнинг ўйинларини кўрмаганман. Футболга қизиққанимга 30 йил бўлган. Лекин ўша пайтдаги Пахтакорнинг кучини ҳис қилиш қийин эмас
   
11 авг 12:24:51
BXZ BXZ
Ўзбек футболининг муҳлиси фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Отам ўшанда битта арман, Пахтакоринглар осмонда ўлибди роса кулган деб айтган, биз ёқалашиб кетганмиз деб айтгандилар. Ўша пайтдаги Халқ жамоаси Пахтакор кўп жамоаларни қақшатган экан
У́ша пайтдаги Пахтакор хар йили ,, Гроза авторитетов" деган совринни оларди бу соврин фахрли уч у́ринни олганлардан энг ку́п очко тортиб олган жамоага
бериларди . Пахтакор у́ша 1979-йил жуда хам кучли у́йнаб келвотганди . У́ша йили чемпионликка даъвогар эди жуда бу́лмаганда учликка кириши мумкин эди .Базилевич яхши жамоа ташкил килганди . Худди Артета Пеп Гвардиолани ассисти бу́либ кейин Арсенални у́зи бошкаргандек Базилевич хам Лобоновскийни ассисенти бу́лган Пахтакорга келишидан олдин .Хотирада яхши футболчиларимиз колган . Пахтакор халк жамоаси бу́лган ва бу́либ колади .
   
11 авг 12:13:35
Усмонбек
Мансур толибжонов,олим ашировшухрат эшбутаев,сирожидин бозоров, равил агишев,Худо рахмат килсин.охиратлари обод булсин ,
   
11 авг 09:38:18
Ўзбек футболининг муҳлиси
Отам ўшанда битта арман, Пахтакоринглар осмонда ўлибди роса кулган деб айтган, биз ёқалашиб кетганмиз деб айтгандилар. Ўша пайтдаги Халқ жамоаси Пахтакор кўп жамоаларни қақшатган экан
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика