UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  0 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  1 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  3 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  6 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  0 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  6 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  16 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  4 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  39 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9

Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди? Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?

Кеча "Жар" стадионида анъанавий "Мираброр Усмонов хотира турнири" старт олди.

Унда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси иштирок этмоқда. Рақиблар сифатида Саудия Арабистони ва Япония танланган.

Кеча Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди ва 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Келинг, учрашувнинг энг яхши уч футболчиси ҳақида гаплашамиз.



Нодир Абдураззоқов
Ўнг қанот вингери сифатида ўйнаган Нодир баҳс давомида жуда ҳам фаол ҳаракат қилди. 11-дақиқада айнан унинг бурчакдан узатган тўпидан кейин Жаҳонгир Ўрозов гол уришга эришди. Иккинчи тайм бошида ОКМКдаги клубдоши Азиз Холмуродовнинг тўп узатишидан кейин Абдураззоқов дарвозанинг узоқ юқори бурчагини аниқ нишонга олиб супергол муаллифига айланди. Ўйин охирида Нодирнинг ақлли узатмасидан кейин Асилбек Жумаев рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо гол ура олмади.




Зафармурод Абдираҳматов
Ўнг қанот ҳимоячиси кечаги ўйинда ҳам яхши ўйнади. Унинг қанотида ўйнаган рақибнинг 17-рақамли футболчиси Абдулкарим Дарисини бир неча бор "хот-дог"га юборди. 18-дақиқадаги унинг чиройли ва тезкор "юриши"дан кейин Азиз Холмуродов гол уриши мумкин эди. Умуман Зафармурод ўзи учун ажратилган 56 дақиқа давомида ўзини ёрқин томонлама кўрсата олди.  



Диёр Ортиқбоев
Шахсий фикримга кўра кечаги учрашувнинг энг яхши футболчиси айнан Диёр Ортиқбоев бўлди. Асосий таркиблар чиққан пайтда таянч ярим ҳимоясида ҳам, марказий ҳимояда ҳам ўйнай оладиган Диёр айнан қайси нуқтада ўйнашини кўпчилик билмади. Равшан Ҳайдаров 3 нафар марказий ҳимоячи билан ўйнашни танлади ва Диёр ҳимоянинг энг марказидан жой олди. Айтиш мумкинки баҳс давомида у деярли хато қилгани йўқ ва мен кутганимдан анчагина яхши ўйнади. Тўғри балки Саудия Арабистони ҳужумчилари унгача етиб боришмагандир, лекин Диёр ўйинга киришган барча вазиятларда тўпни ютди ва ишончли ҳаракат қилди. 

Бу фикрлар фақат муаллифнинг шахсий фикрлари ҳисобланади. Сизнингча энг яхши уч футболчи кимлар бўлди? 


Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
23 июл 15:15:01
nerazzuri
Ортикбоев Моладетс , келажакда Пахтакорда хам шундай сардор булиш насиб этсин.
   
23 июл 17:39:09
Н.Н.Н
Чап канот ярим химоячи М.Махамаджонов хам яхши уйин курсатади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика