UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони Янгиликлар

Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони

Бугун 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг гуруҳ босқичи ниҳоясига етди.

Ўзбекистон U-23 — Вьетнам U-23 3:0 

Қатар, Доҳа, соат 20:30

Гол: 4 -  Алишер Одилов (Иброҳим Ибрагимов), 36 - Русланбек Жиянов (Жасурбек Жалолиддинов), 40 -  Алишер Одилов (Саидазамат Мирсадиов)

Ўзбекистон U-23: 1. Абдувоҳид Немъатов, 2. Саидазамат Мирсадиов, 4. Абдуқодир Ҳусанов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев (Асадбек Раҳимжонов,46), 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 8. Иброҳим Ибрагимов, 10. Жасурбек Жалолиддинов (Диёр Холматов, 46), 11. Отабек Жўрақўзиев ( Аббосбек Файзуллаев,70), 15. Умарали Раҳмоналиев, 20. Русланбек Жиянов (Ҳожимат Эркинов, 64), 22. Алишер Одилов ( Ҳусайн Норчаев,78).

Захира: Владимир Назаров, Ҳамидулло Абдунабиев, Маҳмуд Маҳамаджонов, Алибек Давронов, Абдураф Бўриев, Зафармурод Абдураҳматов, Улуғбек Ҳошимов, .

Вьетнам U-23: 13 Нгуен Анвиет, 2 Нгуен Хон, 3 Тран Куанг, 4 Луонг Дуй, 7 Хоанг Ван, 8 Нгуен Дук, 10 Во Нгуен, 17 Нгуен Дук Пху, 19 Нгуен Таи, 20 Нгуен Нгок, 22 Нгуен Минг Куанг

Захира: 1 Куан Ван, 5 Ле Нгуен Хоанг, 6 Во Хоанг, 9 Нгуен Куок Виет, 11 Бу Ви Хао, 12 Нгуен Ван Труонг, 14 Нгуен Ван Тунг, 18 Кхуат Ван Кханг, 21 Нгуен Манг Хунг, 23 Доан Хуй Хоанг

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




Учрашув якунланди

90+2. Ҳусановдан ажойиб узатма ва Файзуллаевнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

90+1. Йўлдошевнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди 

Ҳакам иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берди

88. Ҳакам бизнинг фойдамизга пенальти белгилаши мумкин эди, бироқ ВАРдаги кузатувлардан сўнг пенальти бермади

84. Холматовнинг бугунги зарбалари жуда хавфли чиқмоқда. Бу сафарги зарбаси устунга тегмоқда

83. Навбатдаги ажойиб ҳужум, Файзуллаевнинг узатмасини ҳимоячи яна бурчакка чиқариб юборди

78. Ўзгариш: Одиловнинг ўрнига Норчаев тушди

77. Аббоснинг узатмасини ҳимоячилар бурчакка чиқариб юборди

74. Холматовдан ажойиб зарба, Ибрагимовнинг зарбаси эса тўсингга тегди

70. Ўзгариш: Файзуллаевнинг ўрнига Жўрақўзиев майдонга тушди

68. Бу Ви Хаонинг зарбасини Неъматов қайтарди. Ниҳоят Абдувоҳид ҳам тўпга эгалик қилмоқда

66. Холматовнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади

64. Ўзгариш: Ҳожимат Русланбекни алиштирди

59. Жияновнинг зарбасига аниқлик етишмади

54. Огоҳлантириш: Абдувоҳидга қарши Нгуен Хон қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

51. Тўп тўлиғинча бизда, рақиб фақат ҳимояланмоқда

Иккинчи бўлим бошланди

Иккинчи бўлим одидан жамоамизда ўзгариш: Раҳимжонов ва Холматов майдонга тушди. Улар Жалолиддинов ва Ҳамралиев алиштирди

Биринчи бўлим якунланди

45+3. Ибрагимовнинг зарбаси ноаниқ кетди

Ҳакам 1-бўлимга 7 дақиқа қўшиб берди

40. ГООООООООООЛ. Жамоамиз биринчи бўлимнинг ўзида 3 та гол урмоқда. Одиловдан дубль

36. ГОООООООООООООЛ. Жиянов ҳисобни ўзгартирмоқда. Жалолиддиновдан узатма

27. Ҳакам қизил йўқ деб ҳисоблади. Нгуен Дукга сариқ кўрсатилди

24. Сардормизга жуда қўпол ўйнашди. ВАР қизилни кўрмоқда

20. Рақиб илк хавфли ҳужумини ташкил қилди. Нгуен Минг Куангнинг зарбаси ноаниқ кетди

19. Русланбек Жияновнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади

15. Голдан сўнг жамоамиз бироз учрашув сокинлашмоқда 

6. Абдуқодир Ҳусанов рақиб ҳужумини бартараф этди.



4. ГОЛ! Ҳамюртларимизнинг дастлабки дақиқалардаги ажойиб комбинацияси Алишер Одиловнинг рақиб дарвозасини ишғол қилиши билан якунлади.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика