UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  0 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  2 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  13

Осиё Футбол Конфедерациясининг 34-Конгресси бўлиб ўтди Янгиликлар

Осиё Футбол Конфедерациясининг 34-Конгресси бўлиб ўтди

Теглар :  ОФК
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё Футбол Конфедерациясининг 34-Конгресси ўтказилди.

Унда ОФК Ижроия Қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси вакили, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳам иштирок этди.

Кун тартибига кўра, ОФК Ижроия қўмитасига вакилат муддати 2023-2027-йилларни ташкил қилувчи янги аъзолари сайлади. Хусусан, тожикистонлик Мижгона Маҳмадалиева ОФКнинг Марказий минтақа бўйича аёллар ижроия қўмитаси аъзоси, Корея Республикасидан Чунг Монг Гю эса Шарқий минтақа бўйича ОФК Ижроия қўмитасига сайланди.

Бундан ташқари, Конгресс ОФК Низомининг 32.8 ва 32.9-моддаларига оид бир қанча аъзо ассоциациялардан келиб тушган таклифларни маъқуллади.

“ОФК бошқарув соҳасида ажойиб ютуқларга эришди ва бизда сўнгги ўн йил давомида биргаликда қурилган мустаҳкам пойдеворлар учун аъзо ассоциациялар ва минтақавий ассоциацияларга миннатдорчилик билдирамиз. Ушбу мустаҳкам пойдевор ва бирдамлик бизга шу йил охирида жорий этиладиган, келаси ўн йилликда Осиё клублари ўйинида инқилоб қиладиган янги клуб ислоҳотларини ўтказишимиз учун йўл очди”, деди Шайх Салмон.

Конгресс давомида, шунингдек, ташкилотнинг 2023-йил якунлари бўйича молиявий ва аудиторлик ҳисоботлари тасдиқланди.


 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика