UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  5 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  8 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0

Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди! Янгиликлар

Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!

Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев маълум қилди.

6 май куни каналимизда U-23 Осиё кубогида Ҳусайн Норчаев ва Жаҳонгир Файзуллаев биргаликда машҳур қилган дўппи аукционга қўйгандик

Аукцион бугун 10 май куни соат 19:59да тугади. 4 кун давом этган савдолардан кейин дўппига энг баланд нархни Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мураббийлар штаби ва футболчилари таклиф этишди - 50 миллион сўм! 

Терма жамоа аъзолари келишган ҳолда бу дўппини ЎФА музейига топширишга қарор қилишди. 

Шундай қилиб, бошланғич нархи 1 миллион сўм бўлган дўппи якунда 50 миллион сўмга сотилди. 

Эслатиб ўтамиз, аукциондан тушган ҳамма пул болалар шифохонасига хайрия сифатида топширилади. Тез орада бу жараёндан фото ва видео тақдим этилади. 

Агарда сизда ҳам касал болажонлар учун хайрия қилиш истаги бўлса, қуйидаги пластик картага исталган миқдорда пул юборишингиз мумкин: 

8600332981400934 

Сайдуллаев Нарзулла номида

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика