UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  1 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  4 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  12 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  7 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  8 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4

“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди Янгиликлар

“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди

Теглар :  Ордабаси
Улар клуб президентининг истеъфосидан норози.

Қозоғистон кубоги доирасида Чимкентда бўлиб ўтган “Ордабаси” – “Актобе” ўйинида жанжал келиб чиқди.

Ўйин давомида “Ордабаси” мухлислари бойкот эълон қилиб, стадионни тарк этишди. Чунки клуб президенти Бауржан Абдубаитов яқинда истеъфога чиққанди. Мухлислар клуб тарихидаги энг титулли раҳбарнинг кетишига қарши. Уларнинг фикрича, Бауржон Тўйшибеқули ўз ихтиёри билан лавозимини тарк этмаган.

Стадионда Чимкент ҳокими ўринбосари Сарсен Куранбекнинг номини айтиб бақирганлар кўп эди. С.Қуранбек “Ордабаси” футбол клуби директорлар кенгаши раиси ҳисобланади.

Танаффус вақтида мухлислар қаршисига Бауржан Абдубаитовнинг ўзи чиқди. У мухлислардан хотиржам бўлишни сўради.

Аввалроқ “Ордабаси” клуби президенти истеъфога чиққани ҳақида хабар берилганди. Клуб расмий баёнотида у соғлиғи сабабли ўз лавозимини бўшатгани айтилган.

Абдубаитов Чимкент жамоаси раҳбариятига 2022 йилнинг бошида келганди. Икки йил ичида у клуб билан Қозоғистон кубоги ва Қозоғистон чемпионатида ғолиб чиқди. Ҳозирда клуб сафида икки нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепади. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика