UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  17 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  13 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  20 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  73 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  6 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   14 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2

ОКМК Беларусь клуби билан ҳамкорлик шартномаси имзолади Янгиликлар

ОКМК Беларусь клуби билан ҳамкорлик шартномаси имзолади

Олмалиқнинг ОКМК клуби Беларуснинг "Торпедо-БелАЗ" клуби билан ҳамкорлик шартномаси имзолади.

Расмий ҳужжатни бугун “ТОРПEДО-БEЛАЗ” ФК директори Александр Пугач ва ОКМК ФК бош директори Баҳодир Мирзаев имзолади.

Шартномада кўрсатилган келишувларга қуйидагилар киради:

- болалар, ёшлар ва аҳолининг бошқа гуруҳлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футболни оммалаштириш;

- футбол соҳасида ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш;

- футболни ривожлантиришга қаратилган дастурларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- ҳар икки давлатда ўтказиладиган халқаро мусобақаларда иштирок этиш;

- мураббийларнинг клубларнинг спорт иншоотларида амалиёт ўташлари ва ўқув-машғулотлар йиғинларида иштирок этиши;

- спорт маркетинги ва бошқа соҳаларда тажриба алмашиш;

- болалар ва ўсмирлар футболи соҳасида ҳамкорлик.

Эслатиб ўтамиз, ОКМК клуби Ўзбекистон Суперлигасининг иккинчи даврасига тайёргарликни айнан Беларусда ўтказмоқда. Баҳодир Мизаев шартнома имзолангандан сўнг ОКМК базасида "Торпедо-БелАЗ" жамоаси учун қишки мавсумолди йиғинини ташкил этишни таклиф қилди.

Бугун, шунингдек, ОКМК спорт делегацияси Беларус автомобил заводига экскурсияга йўл олди, эртага олмалиқликлар "Минск" жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика