UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  0 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  3 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   7 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  22 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  2 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  28 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   43 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  8 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  71

ЎФА тартиб-интизом қўмитаси. «Пахтакор» спорт директори «Навбаҳор» расмийларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун жаримага тортилди Янгиликлар

ЎФА тартиб-интизом қўмитаси. «Пахтакор» спорт директори «Навбаҳор» расмийларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун жаримага тортилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎФА хабар бермоқда.

Суперлига

«Қизилқум» — «Сўғдиёна»

Суперлига чемпионатининг 18-тури доирасидаги «Қизилқум» — «Сўғдиёна» учрашувининг 87-дақиқасида «Сўғдиёна» футбол клуби футболчиси Жасурбек Ёқубов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жасурбек Ёқубовга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Локомотив» — «Навбаҳор»

Суперлига чемпионатининг 19-тури доирасидаги «Локомотив» — «Навбаҳор» учрашуви 67-дақиқасида «Локомотив» футбол клуби футболчиси Жасур Ҳакимов рақиб ўйинчисининг бош қисмига тирсаги билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жасур Ҳакимовга (Локомотив) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

ОКМК — «Сурхон»

Суперлига чемпионатининг 18-тури доирасидаги ОКМК — «Сурхон» учрашувининг 16-дақиқасида «Сурхон» футбол клуби футболчиси М. Абдураҳмонов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёғига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Муҳаммадали Абдураҳмоновга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 18-тури доирасидаги ОКМК — «Сурхон» учрашувининг 75-дақиқасида «Сурхон» футбол клуби футболчиси Ж. Хожиниязов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жамолиддин Хожиниязовга (Сурхон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Сурхон» — «Бунёдкор»

Суперлига чемпионатининг 19-тури доирасидаги «Сурхон» — «Бунёдкор» учрашувининг 90+1-дақиқасида «Бунёдкор» футбол клуби футболчиси Ҳамидулло Абдунабиев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ҳамидулло Абдунабиевга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 19-тури доирасидаги «Сурхон» — «Бунёдкор» учрашувининг 90+7-дақиқасида «Бунёдкор» футбол клуби футболчиси Шахбоз Жўрабоев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шахбоз Жўрабоевга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 19-тури доирасидаги «Сурхон» — «Бунёдкор» учрашувининг 90+1-дақиқасида «Бунёдкор» футбол клуби футболчиси Андрижа Филипович бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Андрийа Филиповичга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Насаф» — ОКМК

Суперлига чемпионатининг 19-тури доирасидаги «Насаф» — ОКМК учрашувининг 86-дақиқасида ОКМК футбол клуби футболчиси Сардор Раҳмонов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сардор Раҳмоновга (ОКМК) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Кубоги

«Пахтакор» — «Навбаҳор»

Ўзбекистон Кубоги 1/2 финали доирасидаги «Пахтакор» — «Навбаҳор» учрашуви биринчи бўлимидан сўнг «Пахтакор» футбол клуби спорт директори Шуҳрат Мақсудов трибуна ости йўлакчасида меҳмон жамоа расмийларга нисбатан ўзини номақбул тутиб, ҳақоратли сўзлар ишлатиб, тартибсизлик келтирган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шуҳрат Мақсудовга (Пахтакор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Про-лига

«Шўртан» — «Орол»

Про-лига мусобақасининг 19-тури доирасидаги «Шўртан» — «Орол» учрашувининг 58-дақиқасида «Орол» футбол клуби футболчиси Расул Мусаев тўпсиз вазиятда оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Расул Мусаевга (Орол) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Про-лига мусобақасининг 19-тури доирасидаги «Шўртан» — «Орол» учрашувининг 80-дақиқасида «Шўртан» футбол клуби футболчиси Тимур Набиев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Тимур Набиевга (Шўртан) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Про-лига мусобақасининг 19-тури доирасидаги «Шўртан» — «Орол» учрашувининг 58-дақиқасида «Орол» футбол клуби футболчиси Расул Мусаев тўпсиз вазиятда оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Расул Мусаевга (Орол) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Про-лига мусобақасининг 19-тури доирасидаги «Шўртан» — «Орол» учрашувининг 80-дақиқасида «Шўртан» футбол клуби футболчиси Тимур Набиев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Тимур Набиевга (Шўртан) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Дўстлик Тошкент» — «Машъал»

Пролига мусобақасининг 21-тури доирасидаги «Дўстлик Тошкент» — «Машъал» учрашуви якунлангандан сўнг «Дўстлик Тошкент» футбол клуби маъмури Фаррух Раҳматов бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатиб, қизил карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Фаррух Рахматовга (Дўстлик Тошкент) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Про-лига мусобақасининг 21-тури доирасидаги «Дўстлик Тошкент» — «Машъал» учрашувининг 90+5-дақиқасида «Дўстлик Тошкент» футбол клуби футболчиси Саидмурод Каримов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Саидмурод Каримовга (Дўстлик Тошкент) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Про-лига мусобақасининг 21-тури доирасидаги «Дўстлик Тошкент» — «Машъал» учрашуви якунлангандан сўнг «Дўстлик Тошкент» футбол клуби мураббийи Самуг Дадаев бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатиб, қизил карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Самуг Дадаевга (Дўстлик Тошкент) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

«Шўртан» — «Қўқон-1912»

Про-лига мусобақасининг 21-тури доирасидаги «Шўртан» — «Қўқон-1912» учрашувининг 44-дақиқасида «Шўртан» футбол клуби футболчиси Жавоҳир Ҳасанов симуляция учун сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жавоҳир Ҳасановга (Шўртан) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Про-лига мусобақасининг 21-тури доирасидаги «Шўртан» — «Қўқон-1912» учрашувининг 87-дақиқасида «Шўртан» футбол клуби футболчиси Нуриддин Ҳасанов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Нуриддин Ҳасановга (Шўртан) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Про-лига мусобақасининг 21-тури доирасидаги «Шўртан» — «Қўқон-1912» учрашувининг 26-дақиқасида «Қўқон-1912» футбол клуби футболчиси Аслиддин Тоштемиров бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Аслиддин Тоштемировга (Қўқон-1912) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Про-лига мусобақасининг 21-тури доирасидаги «Шўртан» — «Қўқон-1912» учрашувининг 26-дақиқасида «Қўқон-1912» футбол клуби футболчиси Андро Гиоргадзе бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Андро Гиоргадзега (Қўқон-1912) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика