UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  14 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  1 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  10 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  6 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  10 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  16 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12

ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Нидерландия Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нико Шермерс билан кўришди.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. 

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов учрашувда ўзбек футболининг тарихи, Президент ташаббуси билан қад ростлаётган Миллий футбол марказининг фаолияти ҳамда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништириб, ассоциация икки мамлакат футболининг ривожи йўлида ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Шунингдек, аёллар ва болалар футболини ривожлантириш, икки мамлакат футболи мутахассислари иштирокида тажриба алмашиш мақсадида турли семинарлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Футбол таълими, технологиялар ва спорт тиббиёти йўналишларида ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашилди.

Бундан ташқари, Нидерландиянинг етакчи клубларидан бири бўлган ПСВ Эйндховен вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этиш, иқтидорли футболчиларни аниқлаш тизимини самарали йўлга қўйиш ва бу борада музокаралар олиб бориш муҳимлиги таъкидланди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика