UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  5 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  29 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  6 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  55 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Никита Рибкин: “Терек” биздан кучли ўйнагани йўқ” Янгиликлар

Никита Рибкин: “Терек” биздан кучли ўйнагани йўқ”

Кеча Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Туркия йиғини доирасида Россиянинг “Терек” клуби билан назорат учрашувини ўтказиб 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўйинда “шерлар” дарвозасини қўриқлаган Никита Рибкин билан алоқага чиқиб, учрашув борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- "Терек"ка қарши ўйин ҳақида нима дея оласиз? Рақиб ниманинг эвазига ғалаба қозонди?
- Очиғини айтганда, “Терек” жуда кучли эмасди. Биринчи бўлимда ташаббус биз томонда бўлди. Иккинчи бўлимда ҳушёрликни йўқотдик, шу сабабли қисқа вақт ичида иккита гол ўтказиб юбордик. Агар 1:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда имкониятдан фойдалана олганимизда баҳс бизнинг фойдамизга ҳал бўлиши мумкин эди.

- Жамоа таркибига янгилардан Камолиддин Тожиев, Егор Кримец ва Артём Филипосян қўшилган. Улар ҳақида нима дея оласиз?
- Аввало Камолиддин Тожиев ва Егор Кримец жамоада янги деб бўлмайди. Улар бир неча йил давомида “Пахтакор”да ўйнашган. Егор Кримец бир йил давомида Хитойда ўйнаб анча катта тажриба орттирди. У миллий терма жамоа даражасига етди. Камолиддин Тожиев жуда тажрибали футболчи, ёшларга унинг фойдаси тегади. Артём Филипосян эса яқиндагина жароҳатдан сўнг умумий гуруҳга қайтган бўлишига қарамай, кечаги ўйинда ўзидан яхши таассурот қолдирди.

- Ўз ўйинингиз борасида нима дея оласиз? Рақиб сафида қайси футболчи дарвозангиз томон кўпроқ зарба берди?

- Ўз ўйиним борасида ҳеч нима дея олмайман, бундан ҳам яхшироқ ўйнаш учун нималар устида ишлаш кераклигини биламан. “Терек”да ким кўп зарба берганини санаганим йўқ. Бундан ташқари, ҳимоячлар ҳам менга ёрдам бериб туришди ва бир қатор вазиятларда хавфни бартараф қилишди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика