UZ

Сўнгги янгиликлар

13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  1 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  13

Неъматилло Қуттибоев: "Кўп ҳимояланганимизга қарамай, ғалабага лойиқ эдик" Янгиликлар

Неъматилло Қуттибоев: "Кўп ҳимояланганимизга қарамай, ғалабага лойиқ эдик"

Про лиганинг 7-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Арал" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Курашларга бой ўйин гувоҳи бўлдик. Йигитларимга раҳмат айтаман, сўнги дақиқага қадар тўхташмади. Бизни қўллаб қувватлаб турган мухлисларимизга алоҳида раҳмат айтаман. Бугун ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман.

- "Арал" жамоасининг Ўзбекистон кубогидаги сўнги баҳси ва бугунги учрашув жуда катта фарқ қилди. Кубок ўйинларида жамоангиз анча ҳужумкор ўйин намойиш этаётган эди. Бугун эса прагматик футбол услубини танладингиз. Бунга сабаб нима?

- "Хоразм" жамоаси бизни кўпроқ ҳимоя ҳақида ўйлашга мажбур қилди. Рақибимиз иккита ҳужумчи билан ўйнади. Кўп ҳимояда ўйнаганимизга қарамай, қарши ҳужумларимиз ҳам анча хавфли бўлди. Ўйин шундай тактика танлашга мажбур қилди.

- "Арал" жамоаси рақибдан келиб чиқиб услуб танлайдими ёки аниқ танлаб олинган услубга содиқмисиз?

- Тўғрисини айтаман, биз ҳар бир учрашувда ҳужумкор футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз, аммо ҳар доим ҳам бундай бўлавермайди. Бугунги майдоннинг ҳолати ҳам яхши эмас эди. Бундай майдонда тезкор футбол намойиш этиш қийин. Бугун яққол ҳужумчисиз ўйнадик. Асосий ҳужумчимиз оилавий сабабларга кўра ўз ўйига жўнаб кетди.

- Водий ва Воҳа томонлардан кучли футболчилар мунтазам равишда етишиб чиқади. Хоразм ва Қорақалпоғистон тарафлардан яқин орада кучли футболчи чиқиши мумкинми?

- Биз томонларга ҳам катта футбол кириб келмоқда. Тез орада бизда ҳам яхши ва иқтидорли футболчилар чиқиши аниқ.





Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика