UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион! Янгиликлар

Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!

Теглар :  Пляж футболи
Сейшель оролларида пляж футболи бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Кутилганидек, Бразилия терма жамоаси олтин медалларга эга чиқди ҳамда ўз тарихида 7-бор чемпионликни қўлга киритди.

10 май кунги ярим финал учрашувларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Беларусь - Сенегал 5:2
Португалия - Бразилия 2:4




Сенегал терма жамоаси ушбу мундиалнинг кашфиёт жамоаси бўлгани ҳақида айтиб ўтгандик. Африкаликлар ярим финалга қадар келиб чинакам шов-шув кўрсатишди. Бироқ финалга бир қадам қолганида Беларусь терма жамоаси уларни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалнинг иккинчи ўйинида Бразилия Португалияга қарши баҳс олиб бориб, қийинчиликсиз 4:2 ҳисобида зафар қучди ва иккинчи финалчига айланди.

Кеча эса мусобақанинг 3-ўрин учун баҳси ҳамда ҳал қилувчи финал учрашуви ўтказилди. Учинчи ўрин учун кечган ўйинда Португалия Сенегални 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалларни қўлга киритган бўлса, финал ўйинида Бразилия Беларусни 4:3 ҳсобида енгиб бош совринга эга чиқди.

Мусобақа якунида энг яхшилар ФИФА томонидан тақдирланди:

Олтин тўп - Родриго (Бразилия)
Кумуш тўп - Иҳар Бриштел (Беларусь)
Бронза тўп - Бе Мартинс (Португалия)
Олтин тўпурар - Иҳар Бриштел, 11 гол (Беларусь)
Кумуш тўпурар - Андре Лоуренсо, 8 гол (Португалия)
Бронза тўпурар - Родриго, 7 гол (Бразилия)
Олтин қўлқоп - Михаил Августов (Беларусь)
Фейр плей соврини - Япония терма жамоаси

Маълумот: Пляж футболи бўйича Жаҳон чепмпионатида 32та ўйин ўтказилиб, дарвозаларга жами 288та тўп киритилди.




Иқтибос: "Мен жуда хурсандман, ҳиссиётларим ҳам бир олам. Болалигимдан чемпион бўлишни орзу қилардим. Ҳисоб 3:3 бўлганидан кейин бироз хавотирга тушдик, лекин ғалаба қозондик. Жамоадошим Родригога гап йўқ. У дунёнинг энг зўр ўйинчиси". (Тангер, Бразилия терма жамоаси футболчиси).

Иқтибос: "Биз Бразилияни мағлуб этишни хоҳлагандик, аммо бунинг уддасидан чиқа олмадик. Лекин иккинчи ўринни бўлса ҳам қўлга киритганимиздан хурсандман. Бу тарихий натижа. Бу Беларусь футболи учун жуда катта ютуқ". (Иҳар Бриштел, Беларусь терма жамоаси футболчиси)

Иқтибос: "Спорт шунақа, мағлубларни кечирмайди. Ҳимояга қаттиқ урғу берганимиз билан голлар ўтказдик. Мен Португалияни учинчи ўринни қўлга киритгани билан табриклайман. Улар буюк жамоа". (Оумар Силла, Сенегал терма жамоаси бош мураббийи)

Иқтибос: "Биз бу ерга чемпион бўлиш мақсадида келгандик. Кубокни кўтаришни ҳар доимгидан кўпроқ хоҳлагандик. Якунда эса учинчи бўлдик. Ҳали яна қайтамиз ва барибир чемпион бўламиз". (Бе Мартинс, Португалия терма жамоаси футболчиси)

Х.Холиқов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика