UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  0 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  4 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  11 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  7 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  8 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4

Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"

Про лиганинг 7-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Барчани "Хотира ва қадрлаш куни" билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, 30-40 дақиқа ўйнадик, ундан уёғига футбол ўйнамадик.

- 30-40 дақиқа бу "Қўқон-1912" томонидан футбол ўйналган вақтми?

- Умумий ўйин ҳақида гапирдим. Биринчи бўлимда яхши футбол бўлди. Иккинчи бўлимда "Шўртан" ҳам натижа учун ўйнади.  Учрашув давомида тўхталишлар жуда кўпайиб кетди.

- "Шўртан" деярли 40 дақиқа давомида 1 киши кам ўйнади. Бир кишилик устунликка эга бўлиб ҳам жамоангиз гол ура олмаганига сабаб нима?

- Биринчи бўлимда яхши футбол бўлди. Бизда голли вазиятлар юзага келди, фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолди ва чуқур ҳимоявий услубга ўтди. Бундан ташқари, мезбонлар ўйиннинг қолган қисмида вақт чўзишга кўпроқ эътибор қаратишди.

- Олдинда "Бухоро" ва "Хоразм"га қарши ўйинлар кутиб турибди. Бугунги натижа ушбу ўйинлар олдидан ортиқча босимни келтириб чиқармайдими?

- Футболда шунақа, баъзан яхши ўйнаб ҳам ютқазасиз. Қўлимизни туширмаймиз, ҳар бир ўйинга жиддий ва асосий мақсадни кўзлаган ҳолда тайёрланишда давом этамиз. Узоқ йўл босиб келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлислардан узр сўрайман.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика