UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  0 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  11 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  4 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  46 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  83 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  136

Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади? Янгиликлар

Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?

Айни пайтга келиб хориж ва ички чемпионатларда тўп тепаётган футболчиларимиз аста-секин жамоаларидаги ишларига танаффус бериб юртимизга қайтмоқда.

Хориждаги футболчилар: Юсупов ва Ўрунов аллақачон шу ерда

Айни пайтда Ўткир Юсупов ва Остон Ўрунов спорт формасини сақлаб қолиш мақсадида Тошкентда "Локомотив" жамоаси сафида машғулот олиб бормоқда. Қолган легионерлар ҳақида аввалроқ маълумот бериб ўтган эдикЭътибор қаратиш лозим бўлган асосий жиҳат — қолган футболчиларнинг терма жамоага қачон қўшилиши.

Жалолиддин Машарипов кеча жамоаси "Истиқлол" билан Эрон Кубоги ярим финалида "Санат Нафт"ни енгиб финалга йўлланма олди. Финал учрашуви 29 май куни "Малаван"га қарши бўлиб ўтишини ҳисобга олсак ҳамюртимиз илк кунги машғулотларни ўтказиб юборади ва катта эҳтимол билан 30 санада келиб қўшилади. 

Эрон Кубоги. Финал

29.05.2025.

"Малаван" - "Истиқлол"

Рустам Ашурматов "Рубин" билан кеча охирги учрашувини ўтказди. У ҳам 29 май санасида шу ерда бўлади.

Элдор Шомуродов бугун А Серияда мавсумдаги охирги учрашувида иштирок этади.

25.05.2025 38-тур

"Рома" - "Торино"

Абдуқодир Ҳусанов ҳам Шомуродов сингари АПЛда мавсумни якунлаб ортга қайтади. 

25.05.2025. 38-тур

"Фулхэм" - "Манчестер Сити"

Отабек Шукуров жамоаси "Ал Файҳа" эртага "Ал Шабаб" билан тўқнаш келади. Мазкур беллашувдан сўнг у терма жамоа томон отланади.

26.05.2025. 34-тур

"Ал Файҳа" - "Ал Шабаб"

Озарбайжон чемпионатида кеча мавсум ниҳоясига етди. Бобир Абдихолиқов ҳаракат қиладиган "Сумгаит" лигадаги ўрнини сақлаб қолди. Унда ортиқча муаммо кузатилмайди. 

БАА Про лигасидаги икки футболчимиз Азиз Ғаниев ва Ҳожимат Эркинов жамоалари бугун 26-турда ўзаро тўқнаш келишади.

25.05.2025. 

"Ал Батеҳ" - "Ал Ваҳда"

Суперлига футболчилари ҳам бирин-кетин етиб келади

  • "Пахтакор" жамоаси бугун, 25 май куни "Хоразм"га қарши баҳс олиб боради. Учрашувдан сўнг футболчиларга қисқа танаффус берилиб, 29 май куни терма жамоа лагерига етиб келишлари кутилмоқда.

    • Хожиакбар Алижонов

    • Абдулла Абдуллаев

    • Абдурауф Бўриев

    • Игорь Сергеев

  • "Насаф" 11-тур учрашувини ўтказиб бўлди ва энди улар 27 май куни Суперкубок баҳсида "Андижон"га қарши майдонга тушади. Демак, бу клуб футболчилари терма жамоага ушбу учрашувдан сўнг қўшилади.

    • Умар Эшмуродов

    • Акмал Мозговой

    • Ғолиб Ғайбуллаев

    • Шерзод Насруллаев

    • Зафармурод Абдираҳматов

    • Абдувоҳид Неъматов

  • "Нефтчи" жамоаси 24 май куни "Шўртан"га қарши сўнгги ўйинини ўтказди. Улар олдиндаги кунларда бошқа учрашувда майдонга чиқмайди, шунинг учун жамоа аъзолари 29 май куни терма жамоага етиб келишади.

    • Фарруҳ Сайфиев

    • Ботирали Эргашев

    • Иброҳимҳалил Йўлдошев

    • Жамшид Искандеров

  • "Навбаҳор" сафидаги Русланбек Жиянов бугун, 25 май куни "Қўқон-1912"га қарши ўйинда қатнашгач, 29 май куни терма жамоа йиғинига қўшилади.

  • Ярим ҳимоядаги муҳим фигуралардан бири — Одил Ҳамробеков эса 26 май куни "Бунёдкор" билан "Машъал"га қарши тўп тепиб, 29 майда терма жамоага келиши режалаштирилган.

Улар 2 июнда сафда бўлишади

  • Аббос Файзуллаев (ЦСКА)

  • Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор")

  • Азиз Турғунбоев ("Сивасспор")

Ушбу уч футболчи ўз жамоаларида 1 июнь куни мавсумни якунлаб, 2 июнь куни терма жамоага етиб келишлари кутилмоқда.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика