UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  0 19:30"Бунёдкор" - "Бухоро" (онлайн ҳисоб)  7 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:30"Динамо" - "Шўртан" (онлайн ҳисоб)  3 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   8 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  8 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  0 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  9 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Таҳлил – футбол кўзгуси...  0

Муҳаммаданас Ҳасанов: "Локомотив"га ўтиш - фаолиятимдаги бурилиш нуқтаси бўлади" Янгиликлар

Муҳаммаданас Ҳасанов: "Локомотив"га ўтиш - фаолиятимдаги бурилиш нуқтаси бўлади"

"Локомотив"нинг янги футболчиси Муҳаммаданас Ҳасанов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локомотив" ҳақида фикрларингиз. Бизнинг клубга ўтиш жараёни қандай кечди?

- Авваламбор, барчангизни кириб келган янги йил билан табриклайман. Мавсум олдидан бир неча клублардан яхши таклифлар бўлганди. Барчасини кўриб чиқдим ва "Локомотив"нинг таклифини қабул қилдим. Бошқа клубларнинг раҳбарларига ҳам миннатдорлик билдираман.

- "Локомотив" сиз учун алоҳида чорлов бўла оладими?

- "Локомотив"нинг ўйинларини анча вақтдан буён кузатиб бораман. Сўнгги йиллардаги совринлар барчасидан далолат. Албатта, бу мен учун алоҳида чорлов бўла олади. Айтишим мумкинки, "Локомотив"га ўтиш - фаолиятимдаги бурилиш нуқтаси бўлишини кутяпман.

- Ўзбекистоннинг 3 карра чемпиони таркибида ўйнаш қанчалик даражада босим беради?

- Ўзбекистон чемпионатида барча жамоаларда босим бор. Албатта, мухлислар "Локомотив"дан доимо юқори натижаларни талаб қилади. Шу сабабли бу ернинг ҳам босими бор. Буни тезроқ енгиб ўтишга ҳаракат қиламан.

- "Локомотив"даги рақобат ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳар бир жамоада рақобат юқори даражада бўлади. Барчамиз биламизки - рақобат футболчининг ўсишига сабаб бўлади. Бу доимо футболчининг фойдасига хизмат қилади.

- Ушбу мавсумда "Локомотив" таркибида ўзингизга қандай мақсад қўйгансиз?

- "Локомотив" билан юқори ўринларни қўлга киритишим керак. Клуб раҳбарияти футболчиларга қўйилаётган вазифалар ўзгартирмайди. Шу сабабли ушбу мавсумда юқори темпда ўйин кўрсатишни истайман.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика