UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  0 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  5 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  6 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  2 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  10 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  20 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  18 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  14 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  17 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2

Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади" Янгиликлар

Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Бухоро" (6:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Муҳаммадали Ўринбоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин аввалида жараёнга киришиб кетишга қийинчиликларга учрадик. Гувоҳи бўлдингиз, ўз дарвозамиздан биринчи бўлиб тўп ўтказиб юбордик, аммо гол бекор қилинди (ўйиндан ташқари ҳолат сабабли "Бухоро"нинг голи инобатга олинмади – таҳририят). Ўзимизга келиб олишимизга озгина вақт керак бўлди. Рақиб дарвозасини илк марта ишғол қилганимиздан сўнг ўйин очиқ руҳда давом этди ва ғалабага эришдик. 

Голлар урганимдан ва ўзим кутган ўйинни намойиш эта олганимдан жуда хурсандман. Бунда янги мураббийнинг таъсири дея олмайман. Сабаби, бизнинг вазифамиз майдонга тушиб, ўз иқтидоримизни намоён этиш ва ғалабага ҳисса қўшиш ҳисобланади. Жамоа мухлисларини ҳам ғалаба билан табриклайман. 

Футбол шундай спорт турики, ҳар доим бир текисликда юришнинг иложи йўқ. Насиб қилгани бўлади. Тайёргарлик яхши бўляпти. Энди "Насаф"га қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. 

Европага яна йўл олиш? Худо хоҳласа, шу руҳда давом эта олсам, яхши янгиликлар бўлиб қолади", деди 20 ёшли футболчи.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика