UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  6 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган ОКМК "Навоий ФА" (12:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

"Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Бугунги ўйинларда исталган воқелик юз бериши мумкин эди. Шу сабабли биз деярли асосий таркибимизни майдонга туширдик. Деярли дейишимизга сабаб Ислом Тўхтахўжаев, Хуршид Ғиёсов ва Датси Клейдини захирада қолдирдик. Ёшларга имконият бердик. Ўйин ўзимизда бўлганидан кейин барибир ҳам мухлисларга байрам керак эди. Голларнинг кўплиги охиридаги ҳисоб-китоб учун ва албатта мухлисларимизни хурсанд қилиш учун лозим эди. Шу жиҳатдан олиб қаралганда биз мақсадимизга эришдик. 

"Навоий ФА" жамоаси йигитларидан ҳафа бўлмасликларини сўраб қолардик. Бу ўйин улар учун келажакка қўйилган қадам. Ҳа, йирик ҳисоб бўлди, аммо бу улар учун тажриба мактаби бўлади. Шундай ўйинларда тобланиб, улар кучлироқ футболчига айланишади. Ҳозирда футбол академияларига имкониятлар берилмоқда. Рақиб жамоа йигитларидан тушкунликка тушмасликни сўраб қолган бўлардим", - дейди Миржалол Қосимов.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика