UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  10 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  1 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  22 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  7 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  4 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   33 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  7 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  68 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  7 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  6

Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Бухоро" - ОКМК (0:2) учрашувидан сўнг ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бир ойлик танаффусдан кейин яна футболга қайтдик ва бугун иккинчи даврани бошладик. Мавсумнинг иккинчи ярмини ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик. Бугунги ютуқдан хурсандмиз. Яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик ва энг муҳими уч очкони қўлга киритдик.


- Иккинчи давра олдидан жамоангизда юз берган ўзгаришларга тўхталсангиз.

- Биз унча кўп трансфер қилмадик. Дарвозабон ва икки нафар ҳимоячини таклиф этдик. Ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғига футболчи чақирмадик, чунки ўзимизнинг таркибдаги футболчилардан кўнгил тўқ.

- "Бухоро" Кубок ўйинида ОКМКни мусобақадан чиқариб юборганди. Бугун эса чемпионатда жамоангиз ғалаба қозонди.

- Эсимда, ўшанда ўз хатоларимиз туфайли мағлуб бўлгандик. Лекин мен ҳеч қачон ўйин ажратмайман, биз учун Кубок ҳам, чемпионат ҳам муҳим. Фақат футболда доим ютишнинг имкони йўқ. Бугун ўша мағлубият учун қасос олдик деб ўйламайман, майдонга чиқиб фақат уч очко учун ўйнадик.



- Дарвозабон Хумоюншоҳ Сайётовнинг кетиши нима билан боғлиқ?

- У кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмагани учун кетишни хоҳлади. Биласиз, дарвозабонлар ҳадеб алмашавермайди, буниям тўғри тушунамиз. Афсуски, Хумоюншоҳ жамоамизда ўзини кўрсата олмади. Шу боис унинг ўрнига Ҳамидулло Абдунабиевни таклиф этдик.

- Иккинчи давра олдидан раҳбарият томонидан вазифа қўйилдими?

- Вазифа ҳар доим юқори бўлган, қолаверса мен ҳам ўзимга нисбатан талабчан бўлганим учун доим юқори мақсадларни қўяман. Керак бўлса чемпион бўлишни хоҳлаймиз. Насиб қилса бу ҳам бўлади.

- Майдонда ётиб ўйинни чўзадиган жамоаларга қарши нима қилса бўлади?

- Бунинг йўли осон: тезкор гол уриш керак. Шунда вақт чўзмасдан футбол ўйнайди.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
02 авг 09:14:56
Erkin
Миржалолда ғолиблик руҳи бор, ўзини ҳам ўйинчиларини ҳам тиндирмайди.
+1   
01 авг 23:43:28
mirabzal
майли кейинги турда юутказасан пахтакорга
   
02 авг 10:37:52
kholmurzaev
mirabzal фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
майли кейинги турда юутказасан пахтакорга
paxtakor yutolmasa kerak#
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика