UZ

Сўнгги янгиликлар

15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  2 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  2 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Аналитика - футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  2 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  3 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  3 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  5 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  8

Милан Митрович: "Мақсадлар жуда жиддий - "Сўғдиёна" кучли учликка кирмоқчи" Янгиликлар

Милан Митрович: "Мақсадлар жуда жиддий - "Сўғдиёна" кучли учликка кирмоқчи"

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси жорий мавсум Суперлигада барқарор иштирок этмоқда.

Жамоанинг жорий йил чемпионатдаги иштироки шунчаки зўр. Бақоев шогирдлари ҳали мағлубият нималигини билмай келмоқда, 9та турда 3та дуранг, 6та ғалаба.  Улуғбек Бақоев шогирдларининг навбатдаги рақиблари АГМК, "Насаф", "Пахтакор" ва "Локомотив". Айни пайтда "Сўғдиёна" турнир жадвалида 21 очко билан иккинчи поғонада кетмоқда. Жиззахликлар мана шу барқарорликни сўнгги тўртта турда ҳам сақлаб қола оладими? Бу борада жамоанинг сербиялик дарвозабони Милан Митровичга юзландик. 

Митрович "Сўғдиёна"дан кетганмиди?

"Мен ҳеч қаерга кетганим йўқ. Ўтган мавсум якунида аниқроғи декабрь ойида клуб билан шартномам якунланганди. Таътилни ўтказиш мақсадида Сербияга қайтдим. Менда бошқа жамоалардан таклифлар бор эди. Шу паллада "Сўғдиёна"даги агентимдан қўнғироқ бўлиб қолди ва мен қайтдим",- дейди Митрович.


Нима учун мавсум якунидаги ўйинларда кўринмай қолганди?

"Коронавирус сабаб чемпионатда тўхталишлар кўп бўлди. Шуни ҳисобга олмаганда ўйинимни ёмон, демаган бўлардим. Бу билан ўзимни мақтамоқчи эмасман. Жамоа 2 октябрь куни "Локомотив"га қарши ўйнади ва биз якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Мен мазкур баҳсда тўп тепганман. Шундан сўнг терма жамоа йиғини туфайли чемпионатда танаффус юзага келди. Оиламни 9 ой кўрмаганим сабабли клубдагилардан уйга бориб келиш учун руҳсат сўрадим. Мураббийлар менга қалтис вазиятда кетиш хавфли эканлигини, қайтиб кела олмаслигимни айтишди. Жавобгарликни зиммамга олдим. Қайтиш арафасида топширган тестим ижобий натижа берди. Сербияда 14 кунлик изоляция натижаси мавсум охиридаги учрашувларда иштирок эта олмадим",- дейди кипер.


Мавсумни шиддатли старти ва Намангандаги ўйин ҳақида

"Чемпионат стартидаги учрашувларга тўхталсам. Биринчи турда минглаб мухлислар қаршисида "Навбаҳор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этдик. Натижада ўзимизга бўлган ишонч янада ортди. Ушбу баҳс олдидан мураббийлар аниқ вазифаларимизни айтишди. Барча ўз ишини аъло даражада бажарди. Олдинги интервьюларимда ҳам айтганман, "Сўғдиёна"даги ходимлар профессионал. Бу йилги мақсадларимиз жиддий. Кучли учликка киришимиз керак.  Қўлимиздан келганича юқори марралар сари интилишда давом этяпмиз",- дейди Милан Митрович.


"Пахтакор", "Локомотив" ва "Насаф" билан ўйинларда жамоа барқарор натижа кўрсатишда давом этадими?

"Футболда олдиндан бирор нарса, деб бўлмайди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғини муносабати билан юзага келган танаффус сабаб бир неча кун ҳордиқ чиқардик. Ўтган учрашувларда кетган қувватни тўлдирдик. Айни пайтда чемпионатнинг қолган ўйинларига тайёргарлик кўрмоқдамиз. Футболда ғалаба, мағлубият ва дуранг бирга юради. Гоҳида мағлубиятга учрасак ҳам, кучли бўлиб қайтиб ҳаракатда давом этишимиз зарур. Бўлажак учрашувларда бор кучимиз билан тўп тепамиз",- дейди Митрович.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика