UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  4 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   7 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  23 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  2 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   44

"Мен билган футбол энди йўқ" — Клозе Янгиликлар

"Мен билган футбол энди йўқ" — Клозе

Германиялик ўтмишдаги лаҳзаларни эслади.

"Лацио" ва "Бавария" собиқ футболчиси Мирослав Клозе ўтмишдаги футболни ҳозиргиси билан солиштирди.

"Бугунги кунда ёш футболчилар ҳар хил нарсалар ҳақида ўйлашади. Болалигимда мен ҳар доим яхши кўрадиган ушбу спорт турим билан шуғулланиш ва бирор нарсага эришиш ҳақида ўйлардим. "Лацио"да ҳам, терма жамоада ҳам ҳар бир машғулотдан сўнг жароҳатланмаслик учун муз тўла ваннага тушардим. Аммо жамоадаги ёш футболчилар тизимли равишда буни рад этишарди.

Машғулот охирида тўпларни махсус қопига солаётганимда, улар менга "Сизга буни қилишни ким айтди?", дейишарди. Шу ўринда мен: "Сен 20 ёшдасан, наҳотки, 60 ёшли ишчига ёрдам бера олмайсан?", деб айтардим. Улар кўпроқ бутсалари пайпоқларига мос келиш-клмаслиги ҳақида бош қотиришарди. Шунинг учун мен ўзимга ўзим "тўхта" дедим. Мен билган футбол энди йўқ.

Ҳозирги ёш футболчилар биринчи навбатда машиналар, ҳомийлар билан тузиладиган шартномалар ва янги бутсалар ҳақида ўйлашади. Футбол буларнинг барчасидан кейин туради. Улар учун имиж – энг муҳим нарса. Лекин мен учун энг соф кўринишдаги футбол муҳим эди", – деди германиялик собиқ футболчи.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика