UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  1 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  13 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  4 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  46 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  83 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  137

“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида Янгиликлар

“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида

“Андижон” Суперлиганинг 11-турида ўз майдонида “Сурхон”ни қабул қилди ва иродали тарзда 2:1 ҳисоби билан рақибидан устун келди.

Ушбу учрашувда Дониёр Абдуманнопов жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди ва у ажойиб тарзда рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Дониёр Абдуманнопов клуб матбуот хизматининг бир қатор саволларига жавоб берди.

- “Андижон” “Сурхон”га қарши учрашувда мухлисларини қувонтира олди. Ушбу баҳс ҳақида фикрингиз қандай?

- Қийин ўйин ўтказдик. “Сурхон” яхши жамоа ва яхши ҳаракат қилди. Учрашувда анча қийналдик. Биринчи таймда бир қатор эпизодларда бой бердик. Голдан кейин бироз руҳий тушкунлик бўлди. Биринчи таймдан сўнг танаффус чоғида мураббийдан керакли кўрсатмаларни олдик, ўйин ўзгарди. Худога шукр, қийин вазиятдан чиқиб кетдик ва ғалаба қозондик. Ғалабани кўпчилик кутганди, ўзимиз ҳам. Бунгача ҳам ҳаракат қилдик, бироқ ўхшамади. Шу боис мағлубиятларга учрадик. Бу сафар эса ютдик, Худога шукр, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Ютадиган пайтимиз келганди. Бу чўзилиб кетганди. Ишқибозларимизга доим бизни қўллаб-қувватлаб туришгани учун раҳмат

- Жамоамиз учун учрашув ноқулай бошланди ва дастлабки дақиқаларда гол ўтказди. Нима учун бундай бошланди, деб ўйлайсиз?

- Ўйинга қўшилиб, мослашгунингизга қадар бироз тушунарсиз бўлади. Мослашганингиздан кейин бир хил темда бўлади. Шунгача бўлган вазиятда гол ўтказиб юбордик. Натижада бироз руҳий тушкунлик бўлди. 

- Иккинчи таймни жамоа ажойиб бошлади ва бирин-кетин иккита гол урди. Танаффусдан сўнг мана шундай бурилишни қанчалик кутгандингиз?

- Биринчи таймдан кейин барча йигитлар билан ўзимизни қўлимиздалигини билиб, Қанақа вазиятдалигимизни тушуниб тургандик. Орқага йўл йўқ, йўқотадиган нарсамиз қолмаганди, фақат ютиш керак эди. Жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиш лозим эди. Шунга яраша ҳаракат қилдик ва Худоим ҳам берди

- Чиройли голингизга қандай таъриф берган берасиз?

- Кузатган бўлсангиз, ундан олдинги учрашувларда ҳам дарвозаларга кўп зарба бердим. Дарвоза устунларига тўп тегаётганди. Бу сафар гол урдим. Ўзимга ҳам ёқди.

- Чиройли голларингиз орасида нечанчи ўринга қўйган бўлардингиз?

- Бунисини билмадим. Бундан чиройли голлар уришга ҳаракат қиламан.

- Олдинда 27 май куни “Андижон”ни “Насаф”га қарши Суперкубок ўйини кутиб турибди. Бўлажак жиддий учрашув олдидан нима дея оласиз?

- Яна Суперкубокда ўйнаймизми-йўқми, Худо билади. Максимал даражада майдонда бор кучимизни сарфлаймиз. Ортга йўл йўқ. Майдонга чиқиб, жонимизни берамиз. Қолгани Худодан. Бизда яхши коллектив бор. Ҳамма нарса зўр. Тикланишни бажарамиз. Майдонга чиқамиз, ғалаба учун охиригача курашамиз. Бошқа вариант кўрмаяпман. Муҳими, бизда ишонч бор, Худо хоҳласа, ютамиз!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика