UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  6 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  3 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ! Янгиликлар

Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!

"Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинес Конференциялар лигаси доирасида "Лилл"га қарши ўйинда қизил карточкадан қутулиб қолди.

Эмилиано биринчи бўлимда вақт чўзгани учун сариқ карточка билан жазоланди, сўнгра пеналтилар сериясида яна огоҳлантирилди.

Рақиб жамоа дарвозабонни майдондан четлатишини талаб қилишди, бироқ ҳакам буни англаб турган ҳолда инглизлар посбонига қизил карточка бермади. 

Гап шундаки, 2020/21 йилги мавсумдан бошлаб футбол қоидаларига ўзгартиришлар кучга кирди, унга кўра, ўйин давомида берилган оғзаки огоҳлантиришлар ва сариқ карточкалар пенальтилар сериясига ўтмайди.

Шу тариқа, Мартинес қоидалар асосида дарвозада қолди ва пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.

Қоидалардаги ушбу ўзгаришлар ҳақида билармидингиз?

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика