UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  6 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“ Янгиликлар

Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“

Ўзбекистон кубогининг 3-туридан ўрин олган “Андижон“ — “Динамо“ (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Марат Мифтахутдинов ўйин ҳақида фикр билдирди.

Ўйин жуда қизиқарли. Бугунги учрашувга ташриф буюрган мухлислар яхши ўйин кўришди деб ўйлайман. “Андижон“ жамоасида бир нечта яхши имкониятга эга бўлди, буни тан олиш лозим. Қизиқарли учрашувда дуранг натижасига эришдик. Биз аввалроқ плей-офф йўлланмасини қўлга киритиб бўлганимиз сабабли бугун Суперлигада асосан захира қолаётган футболчилар ва U-21 жамоаси аъзоларидан фойдаланишга қарор қилдик.

Бугунги учрашувда майдонга тушган ёш футболчилар қандай таассурот қолдирди?

- Биринчидан уларда катта шижоат бор эди. Бироқ баъзи вазиятларда футболчиларимизда тажриба ва маҳорат етишмади. Улар бизнинг асосий таркибимизнинг захираси эди ва биз уларни бугунги учрашувда кўриб олишимиз керак эди.

Бугунги учрашувга жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов келмади. Бу нима билан боғлиқ?

- У бироз касал бўлиб қолди. Шамоллаш борлиги сабабли уни қийнамасликка қарор қилдик. Касал одам бундай узоқ йўлда янада аҳволи қийинлашади. Шу сабабли у Андижонга ташриф буюрмади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика