UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  20 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  65 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  6 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4

Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш? Янгиликлар

Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?

Теглар :  Ўзбекистон U-23
Япониядан бизга "енгил шапалоқ".

Кеча Мираброр Усмонов хотираси учун ўтказилган мусобақада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси (2003 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар) Япония олимпия терма жамоасига (2005 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар) 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Япониянинг мақсади тушунарли улар 2028 йилги Олимпиада учун ҳаракатни мана шу терма билан бошлашган. Ҳозир 19-20 ёшли футболчилар иккита U-23 Осиё кубогида иштирок этишади. Чунки уларнинг ёши бунга йўл қўяди.

Тимур Кападзе олимпия терма жамоасига бош мураббий бўлганида эсингизда бўлса керак Ўзбекистонда ўтган U-23 Осиё кубогида U-21 билан қатнашган ва финалгача чиққанди, кейин Қатардаги U-23 Осиё кубогида ҳам қатнашиб Олимпиада йўлланмасини қўлга киритганди.




Нега биз ҳам бу тажрибадан воз кечганимизга тушунмадим. Нега ҳозирнинг ўзидан U-23 терма жамоаси негизида Фарҳод Нишонов бошчилик қилаётган жамоани (2005 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар) шакллантирмаяпмиз? Ахир бўлажак U-23 Осиё кубоги Олимпиадага йўлланма бермайдику.

Ҳозирги футболчиларда (2003 йил ва ундан кейин туғилганлар) нима айб дейишингиз мумкин. Тўғри уларда айб йўқ, раҳбарият шундай қарор қабул қилган ва ҳамма футболчиларимиз ҳар қандай ҳолатда ҳам терма жамоада ўйнашга доим тайёр. Агар ёши бўйича чақириб соврин ютиш вазифаси қўйилган бўлса эртага бу жамоага Аббос Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов ҳам чақириладими?

U-23 Осиё кубогида ёшларга имкон бермайдиган бўлсак фақат ва фақат чемпионлик қўлга киритилсагина бу қарор тўғри бўлиб чиқади. Шундай экан ҳозир U-23 жамоасида ўйнаётган укаларга мурожаат: Раҳбариятнинг қарори ўзини оқлаши учун U-23 Осиё кубогида ғолиб бўлинг.

Лекин унутмангки Япония сиздан 2-3 ёш кичик футболчилар билан боради Осиё кубогига ҳам. 

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
30 июл 15:14:41
Неф69
Равшан ковунни тренерликка куйиш нотугри иш булган.
   
29 июл 21:10:41
Abror Kenjayevich
Bu yoshdagi futbolchilar ham qaysidir misobaqada o'ynash kerakku. Balki bularni ham orasida bulajak yulduzlar bordir.
   
29 июл 17:08:52
BXZ BXZ
Кечаги у́йинда иккинчи ракамда химоядан у́йнаб Равшан
ака Хайдаров катта хато килдилар
. Нима бу́лганда хам тезкор шиддатли хужумкор у́йнаш керак эди U-23 термамиз . Ха Равшан акадан ку́прок нарса кутгандим афсус .
   
29 июл 14:07:23
Haqiqat-2
Кечаги японларнинг камида 4-5 таси Европада уйнаса керак якин келажакда. Лекин бизникиларчи?!
   
29 июл 13:57:15
Futbol Uchun
Тўғри масала қўйилган Япония,Корея ва бошқа Осиёда футболи ривожланган давлатлар Олимпиадага футболчиларни ҳозирдан тайёрлаб боради.Келаётган Осиё кубоги шунчаки ёш футболчиларни тажрибасини ортирадиган турнир бўлиб ҳизмат қилади,чунки бу турнир ғолибликдан бошқа нарсани бермайди.Биз ҳам ҳозирдан олимпиадага борадиган таркибни шакллантиришни бошлашимиз керак.
   
29 июл 13:53:05
Muxlis
Лекин унутмангки Япония сиздан 2-3 ёш кичик футболчилар билан боради Осиё кубогига ҳам. - Ушанда ҳам ютқасизларми?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика