UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25"Вестерло" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 19:28"Алавес" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 19:25Ўзбекистон — Ўмон 0:1 (Матнли трансляция)  113 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  26 18:23"Тоттенхэм" — "Борнмут" ва МЮ — "Бёрнли" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:19"Ал Наср" — "Ал Батаэҳ". Ғаниев Лига кубоги учун ўйинда асосий таркибда  2 17:52"Ньюкасл" 85+5 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилди?!  10 16:53EЧЛ умумий босқичи тақвими: ўйинлар 16 сентябрдан 28 январгача бўлиб ўтади. "Реал" "Атлетико" билан дербидан 2 кун ўтиб, 30 сентябрь куни "Қайрат" меҳмони бўлади  10 15:2240 ёшли Роналду Португалия терма жамоасига чақирилди. Бруно, Феликс, Витинья, Далот ҳам рўйхатда  2 14:48Катта футболга йўл очувчи мусобақа — УЕФА Ёшлар Лигаси: "Қайрат" илк бор ЕЧЛда қатнашади  3 14:41Расман: Нкунку "Челси"дан "Милан"га ўтди  2 14:12"Байер" 30 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда  0 13:31"Бавария" Жексонни 65 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 15 млн еврога ижарага олади. Мюнхенликлар "Челси" билан келишиб олди  3

"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози

"Манчестер Юнайтед" мухлислари клубнинг нарх сиёсатидаги туб ўзгаришлардан норозилик билдиришди.

Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда. 

Раҳбарият биринчи марта уй учрашувларини тоифаларга ажратиш тизимини жорий қилмоқда, бунинг натижасида энг оммабоп учрашувлар учун чипталар нархи сезиларли даражада ошади. Клуб мухлислари уюшмаси (MUST) маълумотларига кўра, янгилик нархларнинг ўтган мавсумларга нисбатан 50 фоиздан ортиқ ошишига олиб келади.

"А" тоифасига "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Челси", "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл"га қарши ўйинлар киради. Ушбу ўйинлар учун чипталар мухлисларга 59 фунтдан 97 фунтгача тушади. "Юнайтед" бу ўзгаришларни Премьер-лигадаги бошқа топ-клублар билан бирга қолиш истаги, шунингдек, молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш зарурати билан изоҳламоқда. Бироқ мухлислар гуруҳи нафақат нархлар ошиши, балки ўзгаришлар мухлислар билан кенг муҳокама қилинмасдан қабул қилинганидан ҳам норози. 

Тизим 2025/26 йилги мавсумдан бошлаб кучга киради ва ўйинларни уч тоифага – "А", "B" ва "C"га ажратиб, чипта нархларини шунга мувофиқ даражалайди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
19 июн 22:50:04
Oscar Do Santos
Yangi xojayinlar eskilaridanda qurimsoqroq ko'rinadi. Essiz klub cho'kyabdi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика