UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  4 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  7 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  9 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0

"Жайхун" — "Қизириқ" ўйинидан сўнг бош мураббийлар нима деди? Янгиликлар

"Жайхун" — "Қизириқ" ўйинидан сўнг бош мураббийлар нима деди?

Ўзбекистон кубоги 1-тур доирасида "Жайхун" — "Қизириқ" (2:2) ўйини бўлиб ўтди.

Марат Ауезниязов ("Жайхун" бош мураббийи): "Мавсумнинг илк ўйини оғир ўтди"

Ўйин ҳақида

- Мавсумнинг биринчи учрашуви бўлгани боис бугунги ўйин давомида қийинчиликларга дуч келдик. "Қизириқ" жамоаси бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Индивидуал хатоларимиз бўлди. Камчиликларимизни кўриб олдик, уларни устида ишлаймиз.

- Бугун ўрта чизиқда фаоллик йўқдек туюлди...

- Тўғри, кўп йигитлар кутилганидек ўйнаб бера олишмади. Хатоларимиз йўқ эмас. Олдинги чизиқда Жавлон Примбетов ёмон ўйнамади. Ишлашда давом этамиз.




Элдор Бойматов ("Қизириқ" бош мураббийи): "Қизириқ" жамоаси трамплин вазифасини ўтаб беради"

Ўйин ҳақида

- "Жайҳун" жамоаси учрашувга жиддий тайёргарлик кўришини билардик. Бу жамоа ўтган мавсумда ҳам яхши натижаларни кўрсатганди. Яхши ўйин бўлди. Биринчи бўлимда озроқ фаоллигимиз кўринмади. Иккинчи бўлимни яхши ўтказдик, голлар урдик. "Жайҳун" жамоасига навбатдаги ўйинларда омад тилайман.

- Узоқ йўл жамоага қандай таъсир кўрсатди?

- Узоқ йўлни баҳона қилишимиз нотўғри бўлади. Майдонда барча бир хил. Бу ерга етиб келгунча 17 соат юриб келдик. Иккинчи бўлимда йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди. Охиригача ҳаракат қилишгани учун футболчиларимизга раҳмат айтаман.

- Жамоанинг молиявий холати қандай?

- Жамоада молиявий имконият зўр. Кундан-кунга имкониятларимиз ошиб бормоқда. Шу ўринда бизни қўллаб-қувватлаётганликлари учун Жасур ака Раҳимовга миннатдорчилик билдирамиз. У киши яқинда бизга замонавий автобус туҳфа этилишини айтиб ўтди.

"Қизириқ" катта футболга трамплин вазифасини ўтаб беради. "Сурхон" клубига иқтидорли футболчиларни тайёрлаб етказиб берамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика