UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  33 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  6 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  14 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  13 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0

Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"

Бугунги кунда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида фаолият олиб бораётган Жасур Абдураимов Ўзбекистон ОТЖ Париж Олимпиадасига йўлланма олишига муносабатини билдирди.

"Олимпия терма жамоамиз бу мусобақага узоқ вақт тайёрланганди. Йигитларни, мураббийларни фақат олқишлайман. Энг муҳими мураббий айнан ўзимизнинг мураббий олимпиадага олиб чиқди. Тимур ўзи яхши футболчи бўлган, мураббийликда ҳам омади келяпти. Кападзе энг муҳими натижа қила олди. Қолгани иккинчи даражали. Натижа фонида ҳаммаси ортга чекинади. Ҳеч нарса шунчаки бўлиб қолмайди. Кўриниб турибди, йигитлар ғалабага чанқоқ.

Мураббийлар мусобақада ротациялар қилишди. Бунинг натижасида захирада ҳам ўйинни кучайтирадиган йигитлар борлиги яққол намоён бўлди. 3-4 йил ичида футболчилар бир-бирини яхши тушуниб олганди. Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади.

Ўйлайманки, иқтидорларга, маҳаллий мураббийларга янада кўпроқ имконият берилади. Бизнинг футболимиз олдинга силжимоқда. Бу ўз мевасини беришни бошлади",- дейди Жасур Абдураимов.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика