UZ

Сўнгги янгиликлар

13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  13

Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"

Суперлига 7-тури доирасида ўтказилган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" (1:2) учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашувда мени фақатгина ўйин натижаси қониқтирмади. Ўйин бўйича ёмон кўринмадик, айниқса иккинчи бўлимда яхши ҳужумлар уюштирдик. Биринчи бўлимда эса бироз ўйинимиз қовушмади, устига-устак дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Танаффусда йигитларга барчасини тушунтириб бердим ва рақибнинг кучсиз жиҳатларини кўриб чиқдик. Ўтказиб юборган иккинчи голимизни кўрмай қолдим, тўғриси. У вазиятда тўпни йўқотган бўлсак керак. 2:0 ҳисобида мағлуб бўлаётганимизга қарамай, кўп ҳужум қилдик ва иштиёқимиз сўнмади. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Ўйин сўнгида битта гол урдик, аммо ўйинда бурилиш ясашга вақт етмай қолди. Иккита қанот ҳимоячиларимиз ҳужумга кўп ҳисса қўшишди ва ўйин давомида тўлиқ актив бўлишди. Қанотдан узатилган пасларни дарвозага ёналтира олмадик. Ҳеч қиси йўқ, бундай учрашувлар биз учун катта тажриба. Ўйин бўйича бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик.

- "Навбаҳор"га қарши кечган бугунги учрашув сиз учун учинчиси бўлди. Аввалги икки учрашув билан солиштирсак, "лочин"лар қанчалик ўзгарибди? Самвел Бабаян жамоаси янги мавсумда яна кучайган дея оласизми?

- Таққослаш нотўғри. Ўша вақтда мусобақа жадвали бошқача эди. Бошқа таркиб, бошқа мавсумлар. "Навбаҳор" тактик томонлама бироз ўзгарибди. Аввали кўпроқ очиқ футбол бўлар эди. Бугун пенальтидан гол уришганидан сўнг услубни бироз ўзгартиришди ва мудофаа ҳақида ўйлашни бошлашди. Наманган жамоаси зўр таркибга эга эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмаса керак. Лекин биз бугун рақибдан футбол бўйича устун эдик. Футболда яхшироқ ўйнаган жамоа ҳар доим ҳам ғалаба қозонавермайди. Иккинчи давра баҳсида яхшироқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз ва бугунги учрашув натижасини учун алам оламиз деган умиддаман.






Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика