UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  5 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  29 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  6 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  55 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Ислом Тўхтахўжаев: "Энг аввало гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак" Янгиликлар

Ислом Тўхтахўжаев: "Энг аввало гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"

Хабарингиз бор, бугун Осиё Кубоги 2015га қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси В гуруҳидан жой олиб, Хитой, КХДР ҳамда Саудия Арабистони миллий терма жамоаларига қарши кураш олиб борадиган бўлди. Мазкур қуръа ҳақида миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Қуръа натижаларига кўра, гуруҳимиздан Хитой, КХДР ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўрин эгаллади. Бу рақибларимизни хурмат қилган холда шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси улардан қандайдир миқдорда бўлса ҳам устун деб ҳисоблайман. Лекин шунга қарамай гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш осон бўлмайди.

- Мақсадимиз энг аввало гуруҳдан чиқишдир. Шу боис кейинги босқич ҳақида олдиндан бир нима дейиш қийин. Дастлаб ўз олдимиздаги биринчи вазифани бажармоғимиз лозим.

- Гуруҳимиздаги рақиблар ҳақида ҳозирча тайинли гап айтишга ҳам қийналаман. Чунки ҳаммаси мусобақа давомида аниқ бўлади. Бу нарса кўпинча тайёргарликка боғлиқ. Таҳминимча В гуруҳидан Ўзбекистон миллий терма жамоасидан ташқари яна Хитой терма жамоаси ҳам кейинги босқичга чиқса керак.

- Шахсан мен учун қайси рақиб билан ўйнашнинг аҳамияти йўқ эди. Қуръанинг кўз кўр дейишади-ку. Шу боис В гуруҳини омадли ёки аксинча деб бўлмайди. Бизнинг вазифа майдонга чиқиб, астойдил ўйнаб олдимизга қўйилган вазифани уддалаш.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика