UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   2 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  12 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  25 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  417 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  3 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9

Ислом Исмоилов: "Тактик жиҳатдан Франция ва Венгриядан қолишмадик. Осиё кубоги саралашида оптимал ҳолатда бўламиз" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Тактик жиҳатдан Франция ва Венгриядан қолишмадик. Осиё кубоги саралашида оптимал ҳолатда бўламиз"

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси U-17 Осиё кубоги саралаш босқичига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Вакилларимиз мазкур жараёнда Франция ва Венгрия билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди. Европа терма жамоалари билан баҳслар фойдали бўлгани аниқ. Биз бу борада жамоа устози Ислом Исмоиловнинг фикрларини тингладик. 

- Биламиз, Франция дунёнинг кучли терма жамоалари қаторига киради. Албатта, уларнинг ёшлар терма жамоалари ҳам юқори савиядаги футболчилардан ташкил топган. Бундай жамоаларга қарши ўйнаш доим ёқимли ва бу орқали ўзимиз учун бир қатор янги жиҳатларни кашф этамиз. Бу учрашувлардан асосий мақсад Осиё кубоги саралаш босқичига тайёргарлик кўриш бўлганлиги боис асосий эътиборни ўйин услубимизни шакллантиришга қаратдик.  Франция таркибида кўпроқ Африка қитъаси вакиллари ҳаракат қилишмоқда. Бу ёш тоифасида улар биздан куч ва тезлик жиҳатидан устун. Жамоанинг кўплаб футболчилари Европанинг номдор клубларининг U-19 ҳамда ёшлар жамоаларида ҳаракат қилишади. Умуман олганда ўйин ташкил қилиш вазиятлар яратиш  ва тактик жиҳатдан биз французлардан ортда қолмадик. Биринчи маротаба Европа жамоасига қарши ҳаракат қилганимиз боис футболчиларда ҳаяжон сезилди. Ҳужумларни якунлашда самарадорлик етишмади. Учрашувдан кейин Франция терма жамоаси мураббийи билан ҳам гаплашганимизда  у ҳам бизнинг ҳозирги ҳолатда асосий муаммомиз ҳужумларни самаралик якунлашда эканлигини таъкидлаб ўтди. Ўз навбатида бизга мана шундай юқори даражадаги рақибларга қарши ўйинларни ташкил қилишда катта ёрдам бераётган ЎФА раҳбарияти ҳамда терма жамоалар маркази раҳбари Усмон Қудратовичга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Бу йиғинимиз олдимизда турган асосий мусобақа учун сўнгги йғинлардан бири бўлганлиги боис бошланғич таркибда кўп ўзгаришларга қўл урмаяпмиз. Лекин учрашув давомида футболчилар ва ўйинни бориш ҳолатидан келиб чиқиб ўзгаришлар қиламиз. Венгрияга қарши учрашувда тўлиқ ўйинни назорат қилдик. Лекин ҳимоядаги 2 та хато қимматга тушди. Бу ўйинда ҳам биздаги муаммо чуқур ҳимояни ёриб ўтишда бўлди. Энг асосийси ўйин услубимиз шаклланиб бормоқда. Ҳар қандай рақибга қарши ҳужумкор ва юқори интенсив  футбол намоиш этиш. Мақсадимиз замонавий футбол орқали юқори натижаларга эришиш ва жамоа сифатида шаклланиш. Бунинг учун кўникма ва вақт керак. Ундан ташқари ҳар бир учрашувга рақибдан келиб чиқиб ўз ўйин услубимиздан узоқлашмаган ҳолатда  захира вариантларини тайёрлаб чиқамиз.  

- Саралашдаги рақибларимиз Осиёнинг яхши жамоаларидан ҳисобланади. Гуруҳимиздаги Ироқ ҳамда Фаластиннинг бир нечта учрашувларини кўриб таҳлил қилиб чиқдик. Ҳамда ҳозирги пайтда ҳам имкон қадар уларни тайёргарлик жараёни тўғрисида маълумотлар йиғишга ҳаракат қилмоқдамиз. Фақат Хитой Тайпейининг ўйинларини топишда бироз муаммолар бўлди.

- Футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши ҳолатда. Бу учун бизда алоҳида дастур тузиб чиқилган. Босқичма-босқич юқорига қараб ҳаракатланяпмиз. Худо хоҳласа, Осиё саралашигача энг оптимал формамизда бўламиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика