UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  14 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  2 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  0 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  2 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  7 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  9 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  5

Интервью. Профсор Роримша оиласи, "Уммон" гуруҳи ва қизиқарли воқеалар ҳақида Янгиликлар

Интервью. Профсор Роримша оиласи, "Уммон" гуруҳи ва қизиқарли воқеалар ҳақида

Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган спортчимиз Профсор Роримша сайтимиз офисига ташриф буюриб, интервью берди.

Эътиборингизга спортчи билан уюштирилган интервьюни тақдим этамиз.


- Ўзингиз ҳақингизда гапириб беринг.

- Исмим Профсор, фамилиям Роримша.1999 йилда туғилганман. Бухоро шаҳрида яшайман. Олимпия захиралари спорт коллежида ўқийман ва ўша ерда бокс билан шуғулланаман. Мураббийларим - Қиличов Улуғбек ва Авезов Ҳамза. Профсор, Профи деб чақиришади. Дубайда туғилганман. 4 йил у ерда яшаб, Бухорога келганман. Спорт билан 9 ёшимдан бошлаб шуғуллана бошлаганман. Аввалига баскетбол билан шуғулланганман. Кейин боксга ўтганман. Бунда мураббийимнинг ҳам хизматлари катта.


- Ўзбек тилини қандай қилиб ўргангансиз?

- Ўзбекчани кичкиналигимдан биламан. Онам ўзбеклар. Ўзбекчани билмасам ўзим учун ҳам уят бўлади. Онам инглизча гапирсалар, мен ўзбек тилида жавоб берардим. Кичкиналигимда бўлган шу воқеалар камерага ҳам муҳрланган. Ҳозир ўша пайтларни кўрсак куламиз. Шунингдек, дўстларим билан ҳам ўзбек тилида гаплашардик.



- Она тилим деб қайси тилни ҳисоблайсиз?

- Албатта, ўзбек тилини!


-Оила аъзоларингиз ҳақида ҳам гапириб беринг...

- Оила аъзоларим онам, синглим, акам, опам ва отам. Отам Дубайда яшайдилар. Онам ва синглим билан Ўзбекистонда яшаймиз.


- Синглингиз ҳам ўзбек тилини биладими?

- Ҳа, у ҳам билади ўзбек тилини. Лекин, мен ўзбек тилида ундан яхши гапираман (кулади).


- Боксда кумир деб кимни ҳисоблайсиз? Кимга ҳавас қиласиз?

- Оғир вазн боксчиларига ҳавас қилмайман. Енгил вазн тоифасидаги боксчиларига, масалан Шаҳрам Ғиёсовга ҳавас қиламан.


- Аҳир сиз оғир вазнли боксчисизку?!

- Тўғри, лекин... Лекин, дунё миқёсидаги боксчиларнинг турни ҳусусиятларига ҳавас қиламан. Масалан, Тайсоннинг кучли зарбаси ва оёқда ҳаракатланишини кузатаман. Рой Жонс ҳам оғир вазнли боксчи бўлишига қарамасдан, тез ҳаракат қилади. Муҳаммад Али ҳам тезкор боксчи бўлган. Аниқ қайсидир боксчини кумир деб ҳисобламайман. Лекин, юқорида санаб ўтган боксчиларимнинг ана шундай сифатларини ўзлаштиришни истайман.



- Келажакда вазнингизни камайтирмоқчимисиз?

- Йўқ, мана шу вазнимда рингга чиқавераман (-91 кг - А.Т)


- Балки супероғир вазн тоифасига ҳам ўтишингиз мумкиндир?

- Вазиятга қараб... Бу масалада мураббийларга қулоқ соламан.


- Келажакда АҚШдан таклиф бўлса бунга қандай жавоб берардингиз?

...


Интервьюнинг тўлиқ қисмини OLAMSPORT.COM сайтида ўқишингиз мумкин бўлади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика