UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  2 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  3 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  90 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0

Илёс Зейтуллаев: "Йигитларнинг кўзида ишонч бор эди. Мен ҳиссиётларимни яширмайдиган инсонман" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Йигитларнинг кўзида ишонч бор эди. Мен ҳиссиётларимни яширмайдиган инсонман"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро" (1:0) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин ҳақида бир нима дейиш қийин. Ҳозир ҳиссиётларга берилганман. Иккинчи таймни бир киши кам бўлиб ўтказдик. Бу ғалаба компакт ўйин ва меҳнат орқали келди. Мен жамоамдан фахрланаман. Бугунги ўйинимиз орқали биз қандай жамоа қураётганимизни намойиш этдик. Футболчилар бугун руҳият намойиш этишди. Биз охиригача курашадиган жамоа эканлигимизни исботладик" - дея фикр билдирди Илёс Зейтуллаев.

- "Бунёдкор" кетма-кет икки учрашувдан буён қийин ғалабага эришмоқда. Бугунги ўйинда эса бир тайм давомида 10 киши бўлиб ҳаракатланди, бироқ якунда барибир ғалаба қозонди. Қийин ўйинлардаги ғалабалар қандай қўлга киритилмоқда?

- Биз ўн киши бўлиб қолганимиздан ҳам имкон қадар ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилдик. Йигитлар камчилик бўлганда ҳам тартибли ўйин намойиш этишди. Бундай ғалабаларга фақатгина тартибли ўйин ва меҳнат орқали эришилади. Ҳеч қандай "сирли" масаллиқ йўқ. Бу узоқ давом этадиган жараён. Бу ерда фақатгина футболчилар эмас, бутун персоналнинг ҳиссаси катта. Бу инсонлар саҳна ортида ишлашади. Масалан, ошхонадаги ошпазларимиз. Улар ҳар куни эрта тонгда ишга киришади. Майдон ҳолатини назорат қиладиган инсонлар ва бошқалар. Бугунги ғалаба улар учун.

Танаффусда йигитларга ўйинда ғалаба қозонишимизни айтдим. Мен шундай бўлишини сезгандим. Йигитларнинг кўзида ҳам ишонч бор эди. Футболчилар ғалабага интилишди ва якунда ғалаба қозонишди. Ҳаётда ҳам қийинчиликлар учраб туради. Масалан, бугун биз бир киши кам бўлиб қолдик, лекин шунга қарамай курашишда давом этдик.

- "Бунёдкор"нинг Кубок баҳсларидаги мақсади қандай?

- "Бунёдкор" ўз мақомига мос бўлиши керак. Кубок ва чемпионат баҳсларида ҳам охиригача курашиш. Мен бош мураббий сифатида ўз жамоам имкон қадар узоқроққа боришини истайман. Ўтган мавсумда чорак финалга қадар етиб боргандик.

- "Бухоро" жорий мавсумдаги "Бунёдкор" учун энг қийин рақиб бўлдими?

- "Бухоро" жуда қийин рақиб. Ушбу жамоага қарши энг қийин ўйинимиз бўлди деб ўйламайман. Менинг фикримча, Суперлигада барча учрашувлар қийин кечади. Масалан, "Шўртан"га қарши кечган баҳс ҳам жуда оғир кечди. "Бухоро" биздан яхшироқ ўйнади деб ўйламайман.

- Голни бугун анча ҳиссиётли тарзда нишонладингиз. Айрим мураббийлар ўз жамоаларининг голларига умуман реакция билдиришмайди ва нишонлашмайди. Сиз эса худди футболчилардек хурсанд бўлдингиз...

- Мен ҳиссиётларимни яширмайдиган инсонман. Биз ўтган мавсумда ўз йўлимизни бошладик ва қийин йўлни босиб ўтмоқдамиз. Бундай хурсандчилик онларида футболчилар билан бирга нишонлайман ва хурсанд бўламан.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика