UZ

Сўнгги янгиликлар

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  1 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  16 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  17 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  5

Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Навбаҳор" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- Бугун футбол ўйнадикми? Мен йигитларимга раҳмат айтаман.

- Сизнинг кайфиятингиздан келиб чиқсак, ҳакамнинг қарорларидан норози кўринасиз...

- Йўқ. Ҳаммаси яхши ва жойида.

- "Бунёдкор" бугун 3та гол ўтказиб юборди. Жамоангиз жорий мавсумда бунча кўп гол ўтказмаётган эди. Ҳимоя чизиғининг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз?

- Ҳимоячиларимиз ажойиб ўйин ўтказишди.

- Ўйинга тузилган режа қандай эди?

- Футбол ўйнаш.



- Бугунги мағлубиятнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Бу саволга жавоб бериш қийин. Илтимос, шу саволни ўтказиб юборайлик(узоқ вақт жим туради). Вақт ўтгандан сўнг ушбу саволга жавоб беришим мумкин бўлади.

- Балки бугун "Навбаҳор" яхши ўйнагандир?

- Балки яхши ўйнагандир. Мен ўз футболчиларимга миннатдорчилик билдиришдан бошқа сўз топа олмаяпман. Мен улар билан ўтган мавсумдан буён ишлаб келмоқдаман ва улар нималардан ўтиб келаётганини биламан. Ҳозир тактика ва бошқа жиҳатлар ҳақида гапириш нотўғри. Вақти келса, сизлар журналистлар билан йиғилиб футбол ҳақида гаплашишни истайман. Футбол тактикаси ва шунга ўхшаш масалалар бўйича суҳбат қурамиз. Келинглар, шундай тадбир ташкиллаштирайлик. Футбол ҳақида гаплашайлик. Мен футболни яхши кўраман.

- Ўйин натижаси адолатли бўлдими?

- Ўзингиз нима деб ўйлайсиз?

- Баҳсли.

- Ўзингиз саволга жавоб бериб қўйдингиз-ку.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика