UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  0 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  2 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  5 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  88 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2

Игорь Шквирин: "Февраль ойида Туркияга борамиз" Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Февраль ойида Туркияга борамиз"

Ахборот ҳамкоримиз ҳисобланган "Футбол Экспресс" газетаси мухбири "Олмалиқ" устози Игорь Шквириндан интеврью олди.
Қуйида ушбу суҳбатнинг асосий қисми билан танишиб олиш мумкин.

"Иккинчи йиғинни 4 январь куни Тошкентда бошладик. 16 январга қадар шу ерда шуғулланамиз. Ундан кейин Олмалиққа қайтиб тайёргарликни ўзимизда давом эттирамиз. Таркибимизда жуда кўплаб футболчилар бор. Уларнинг кўпчилиги кўрикдан ўтишмоқда. Тошкентда бир қатор назорат ўйинларини ўтказамиз. Учинчи йиғинни ҳам Олмалиқда ўтказамиз. Боиси ўз қароргоҳимизда ҳам тайёргарлик кўриш учун барча шароитлар яратилган. Агар ўртоқлик ўйинларини ўтказмоқчи бўлсак Тошкентга келиб кетамиз. Бундан ташқари бу йил хорижда ҳам ўқув-машғулот йиғинини ўтказишни режалаштираяпмиз. Шу боис февраль ойида Туркияга борамиз. Асосий таркиб Туркияга кетганда ўринбосарларимиз ПФЛ кубогида иштирок этиши мумкин".

"Олмалиқ"нинг бу йилги мақсади ўтган йилги ўриндан паст натижа қайд этмаслик. Яъни, 5-поғонадан пастга тушиш ниятимиз йўқ. Шунинг учун ҳозирдан пухта тайёргарлик кўраяпмиз", - дейди Игорь Шквирин.
 
Б.Турсунов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика