UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:02Про лига. "Олимпик" "Олимпик-MobiUz" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)   0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  0 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  55 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  2 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   2 14:36"Ливерпуль" билан ўйин олдидан "Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар  4 14:16Ўзбекистон Кубогида қайси жамоа ғолиб чиқади? Сунъий интеллект жавоб берди  12 13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  12 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  3 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  12

Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ Янгиликлар

Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ

Суперлигада ҳар бир тур турли руҳда кечмоқда.

Фаворитлар йўқ, рақобат юқори, интрига эса ҳавода илинган олтин медал каби ҳар бир жамоани чорлаяпти. Ўзбекистон футболи афсонаси, Осиё ўйинлари ғолиби Игорь Шквирин билан мавсумнинг бугунги ҳолати, таниқли клублар тақдири, маҳаллий ва хорижлик мураббийлар ҳақида гаплашдик.

— Игорь Анатольевич, бу йилги Суперлига муҳитига томошабин сифатида қарасак, кўзга ташланаётган энг катта жиҳат нимада?

— Суперлига учрашувлари қизиқарли руҳда ўтмоқда, дейиш мумкин. Чемпионатда яққол фаворит жамоа йўқ. Шуниси маълумки, мавсум якуни ҳам шиддатли бўлади. Интрига охиригача сақланиб қолишини тахмин қиламан.

— Тошкент клубларини кузатганингизда қандай хулосага келяпсиз?

— Тошкент жамоаларига келсак, “Бунёдкор”да мураббий иш бошлаганига бир йил бўлди. Илёс Зейтуллаев илк мавсумида олдига қўйилган вазифани муваффақиятли бажарди. Менга "Бунёдкор"нинг ўйинларини кўриш қизиқ туюляпти, чунки жамоа замонавий футбол кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Илёс Зейтуллаев кўп йиллар Италияда нималардир ўргангани ва уларни қўллашга интилаётгани сезилади. Балки қайсидир вазиятларда ижрочилар етишмаётгани, тажриба камлиги билинаётгандир. Жамоа кўп дуранг ўйнаяпти, мағлубиятлар ҳам учраб турибди.

"Пахтакор"да йил бошида тушунарсиз тартибсизликлар кузатилди. У мураббийни Португалиянинг ўзида ҳам ҳеч ким танимаса керак. Балки академия даражасидаги мураббийдир. Умуман, бундай ишга жиддий ёндошиш керак. Камолиддин Тожиев қўл остида эса жамоа яхшироқ, ишончлироқ ўйнамоқда. Чемпионатимизга келаётган хорижлик мураббийларни ўз мутахассисларимиздан яққол устун, деб айта олмайман. Реал қараганда, “Пахтакор” чемпионлик эмас, балки кучли учликка кириш учун курашади.

— Қолган етакчи жамоаларнинг бугуни ва эртасини қандай кўряпсиз? Водий клубларининг иштирокидан таассуротлар борми?

— "Насаф" барқарор иштирок этишда давом этмоқда. "Нефтчи"да икки тенг кучли таркиб бор. Тўғри, ҳимоявий ўйнамоқда, лекин ҳар бир ўйинда охиригача курашаётганини айтишим мумкин. Бу кураш сўнгги тургача тўхтамайди ва “қайнайди”.

"Навбаҳор"да ҳам ўз мақсадлари бор. Улар юқори ўринларни эгаллаш ниятида. Бу йўлда ОКМК, "Нефтчи", "Бунёдкор" каби рақиблар бор. Олмалиқ жамоаси мунтазам равишда юқорида бўлади, лекин кутилмаган ўйинларда очко йўқотмоқда. Энг юқори ўринлар учун курашда эса бу муҳим омил. Жаҳон футболида ҳам чемпионлик, дейлик, "Реал" ёки "Барселона"нинг ўзаро ўйинида эмас, балки кучсизроқ жамоалар билан учрашувларда ҳал бўлади. Масалан, ўтган турда ОКМК "Қизилқум" билан учрашувда очко йўқотди.

— Навоий жамоаси маҳаллий мутахассис билан етакчидан очко олди...

—"Қизилқум"да ҳам хорижлик мураббий иш бошлаганди. Лекин унинг натижасини маҳаллий мураббий ҳам қила олди, балки янада яхшилади. Шундай экан, бундай хорижлик мутахассис нима учун керак? Мен ўзимни айтмоқчимасман, лекин яхши мутахассисларимиз борлигини таъкидламоқчиман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

+4   
15 авг 18:27:38
Александр Гейнрих
Игорь Шквирин кирита олмаса пенальти,
Шу захоти уч туп билан олар касдини.

1990йил Тирас. Тирасполь уйини
1991йил Ташкентда Динамо Киев уйини
+4   
15 авг 18:16:38
Александр Гейнрих
1990йил тупурари Игорь Анатольевич Шквирин 37 та туп
+2   
15 авг 20:38:39
Дильшод
® фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Игорь Анатольевич чемпионатимизда келишилган уйинларда куп иштирок этган.
Уша келишилган уйинларни бошида турганмидиз? Конкрет далиллар борми? Бор булса курсатинг, хаммага ошкор килинг, халк курсин. Агар булмаса Узбекистонда хизмат курсатган, Узбекистон футболига жуда катта мехнати синган инсонга курук тухмат килиш, хозирча юмшок килиб этганда яхшимас.
+1   
15 авг 18:13:37
Неф69
Еки ЧА сайти плохида Тошкент шахри учун махаллий сайтми?!
   
24 авг 23:10:39
تعمورخن ومار خجا
Alkash bashsharani qara
   
17 авг 01:31:39
Jumabek Djorabekov
Hm
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика