UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  4 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  2 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Таҳлил – футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  2 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  3 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  3 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  5

Игорь Сергеев: "Ҳакамларга ўйин борасида жиддий саволлар бор. "Пахтакор-79" билан боғлиқ фожиани унутмаслик лозим" Янгиликлар

Игорь Сергеев: "Ҳакамларга ўйин борасида жиддий саволлар бор. "Пахтакор-79" билан боғлиқ фожиани унутмаслик лозим"

Суперлиганинг 18-туридан жой олган "Динамо" – "Пахтакор" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Игорь Сергеев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳаммасини ўзингиз кўрдингиз. Қайғули хато ҳеч қандай хавф йўқ пайтда голга олиб келди. Ҳакамларга ўйин борасида жуда кўп саволлар бор. Ҳозир қизишган пайтимда бу ҳақда гапирмайман. Умид қиламанки, ҳакамлар қўмитаси ёки тегишли идора бу масалани кўриб чиқади. Ёки аниқлайди. Ёки аниқламайди, билмайман. Жуда жиддий саволлар мавжуд. Ўйинимизда баъзи хатолар бўлди, айниқса, ўтказиб юборилган гол асосий хатомиздир. Ўйинни тўлиқ назорат қилаётган эдик. Охирида гол урганимиз яхши бўлди, гарчи дуранг ўйнаган бўлсак-да, бу жуда ачинарли. ОКМК билан бўлгани каби, бугун ҳам ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Шунчки тўп дарвозага киришни истамади.

"Пахтакор-79" – катта йўқотиш. Одатда биз ҳар йили хотира маросимига қабристонга борамиз. Мен академияда таҳсил олаётганимдан бери деярли ҳар йил хотирлаш маросимига борардим. Бугун шунчаки ўйин бўлгани учун, барча уларни ёд этишни ифодалсйдиган футболкаларда майдонга чиқди. Мониторда улар тўғрисидаги кадр кўрсатилди. Яна нимани айтишим мумкин? Жуда ачинарли, мен бу тарихни севаман, уни ҳеч қачон унутмаслик керак, академиядаги ёш футболчиларга ҳам буни сингдириш керак. Буюк "Пахтакор" билан боғлиқ фожиани унутмаслик лозим", деди 32 ёшли футболчи.

ИНТЕРВЬЮ ВИДЕОСИ

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+3   
12 авг 14:20:52
JUVE & LIV
Пахтакор машғулотларда стандарт вазиятлардан фойдаланиш бўйича анча ишлаши керак, барча урунишлар таваккал бўлаяпти ранг-баранглик йўқ, жарима майдонига берилаётган паслар хам фақат тепадан биронтаси ўхшамаяпти, янглик йўқ, Алижонов қанотда хар қанча кучли бўлмасин дарвозага тўғри тепишни ўрганиши керак доим юқорига тепади !!! легионерлар масаласида яхши мураббий бўлса хаммасини ўйнатса бўлади.
-2   
12 авг 15:25:00
Azizxon Sodiqxojayev
Афсус пахтакор бу йил хам чемпион бўлаолмаслиги тобора аниқ бўлиб боряпти.
Аслида клуб сиёсати хам шундан иборат тузиляпти. Мақсад иқтироларни командага жалб қилиб, уларни реклама қилиб, харидор топиб пуллаш. Жамоавий ўйин шакллантириб натижага эришиш бош мақсад эмас. Ўйинчиоар индивидуал характер орқали ўзларини нимага қодирликларини исботлаш учун майданга чиқишяпти
-2   
12 авг 13:33:54
Abduvaxob Madaliyev
Игоржон ана шунака хакикат жуда аччик булади. Угай даданг Бабаян Билан килган кингирликларинг олдида булар Бир заррача холос бунакасини Хали куп курасан. Буниси Хали холва. Йук жойдан пенальтиларни уялмасдан тепгансан. Бутун Узбекистан курган Пахтакорни кингир ишларини. Шунака ёмон ачиштиради.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика