UZ

Сўнгги янгиликлар

23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  0 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  3 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  14 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  62 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  20 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4

Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди? Янгиликлар

Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Осиё кубоги 3-ўрин учун Тожикистон (3:3, пенальтилар серияси — 2:3)га қарши баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйиннинг бориши жуда ўзгарувчан бўлди. 2:0 ҳисобида олдинда бораётган вақтимизда, 3-голни уришимиз ва ўйин тақдирини ҳал қилишимиз керак эди. Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик ва Тожикистон ҳатто ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Бироқ пенальтилар сериясида адолат тантана қилди ва биз бугун ғалабага ҳақлироқ эдик.

Осиё кубогида ғолиб бўлиш учун етишмаган жиҳат ҳақида

— Жаҳон чемпионати олдидан кўп жиҳатларимизни яхшилашимиз ва янада кўпроқ меҳнат қилишимиз керак. Баъзида тактик тайёргарликдан кўра руҳий тайёргарлик муҳимроқ бўлади. Чунки Эронга қарши баҳсда айнан шу омил бизга панд берди. Йигитлар маълум вақт концентрацияни йўқотишди. Барчага бирдек муносабатни сақлаб қолишимиз керак. Бу ғалаба учун энг муҳим элементлардан бири.



Тожикистон терма жамоаси ва бугунги баҳс ҳақида

— Тожикистон терма жамоаси ушбу турнирга жуда яхши тайёрланган ва ўйин жиҳатдан анча ўсишга эришган. Айниқса гуруҳда 1-ўринни эгаллаб, чорак финалга йўл олганидан сўнг, руҳий томондан ҳам ўсган. Улар ҳеч қачон таслим бўлишмайди, охиригача жанг қилишади ва жуда рақобатбардош жамоа. Мотивациямиз бўлмагани сабабли назоратни йўқотдик, айрим вазиятларда футзалчиларимиз хатоларга йўл қўйишди. Аввалги учрашувлардаги ғалабаларимиз ва бугунги ютуғимиз ўртасида жуда катта фарқ бор.

Мураббий жамоада нималарни ўзгартиргани ҳақида

— Жамоага келганимдан сўнг бир қанча тактик ўзгаришлар қилдим. Жамоага янги схемаларни киритдим, лекин мен учун энг муҳими, жамоамиз турли вазиятларга қандай муносабатда бўлишлари, ўйинни назорат қилишларида. Ўйлайманки, бу биз яхшилашимиз керак бўлган энг катта муаммо, чунки ўйинни назорат қилиш учун умуман хатоларга йўл қўймаслик лозим.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика